https://sputniknews.uz/20250502/ozbekiston-moskva-avtomatik-meteorologiya-stantsiya-49117690.html
Ўзбекистонда Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади
Ўзбекистонда Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади
Sputnik Ўзбекистон
Шу йил Ўзбекистонда Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади. Бу ҳақда Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати бошқармаси маълум қилди.Тошкентдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Москва ҳукумати стендида “Минимакс-94” компанияси ва Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
2025-05-02T11:58+0500
2025-05-02T11:58+0500
2025-05-02T12:51+0500
иннопром — 2025
жамият
ўзбекистон
россия
москва
экология
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
об-ҳаво
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/02/49156497_0:38:3072:1766_1920x0_80_0_0_a662bdb3766c87cd2f27464a17560117.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Шу йил Ўзбекистонда Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади. Бу ҳақда Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати бошқармаси маълум қилди.Тошкентдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Москва ҳукумати стендида “Минимакс-94” компанияси ва Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.Ҳужжат метеорологияни автоматлаштирилган таъминлаш соҳасида илғор ечимларни жорий этиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш, Москва ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилдаёқ Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади.Ускуналар об-ҳаво шароитини кузатиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш учун ишлатилади.Станция йўл қопламасининг ҳолатини кузатиб боради, намлик даражасини ўлчайди ва асосий метеорологик кўрсаткичларни қайд этади: ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик, шамол тезлиги ва йўналиши, кўриниш.Йиғилган маълумотлар махсус дастурий таъминотга ўтказилади, у ерда сунъий интеллектга асосланган патентланган алгоритмлар ёрдамида қайта ишланади.Тизим юқори аниқликдаги прогнозларни яратади - улар, айниқса, ҳарорат кескин ўзгариб турадиган ва беқарор об-ҳаво шароити бўлган ҳудудларда талабга эга.Қайд этилишича, пойтахт маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида 2019 йилда “Моспром” маркази ташкил этилди. У таклиф қиладиган энг самарали ёрдам воситаларидан бири бу харидор дастуридир. Бу Москва компанияларига B2B ва B2G учрашувлари ташкил этиладиган халқаро саноат кўргазмалари ва бизнес миссияларида иштирок этиш имкониятини беради.Давлат Москва экспортчиларига ҳам фаол ёрдам беради. “Халқаро ҳамкорлик ва экспорт” миллий лойиҳаси ахборот, молиявий, суғурта ва моддий-техник таъминот бўйича чора-тадбирларнинг бутун мажмуасидир.Миллий лойиҳа доирасида “Менинг экспортим” рақамли платформаси фаолият юритиб, унда тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда. Масалан, у ерда бепул эксперт маслаҳати, таҳлилий маълумотлар, халқаро бозорларда маҳсулотларни илгари суришда ёрдам, шунингдек, онлайн дарслардан ўтиш ва бошқа кўп нарсаларни олиш мумкин.
https://sputniknews.uz/20250322/havo-ozbekiston-maxsus-laboratoriyalar-48532729.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/02/49156497_225:0:2956:2048_1920x0_80_0_0_2bfc1a8a435d20a26afcdee8452234f4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон москва автоматик метеорология станция
ўзбекистон москва автоматик метеорология станция
Ўзбекистонда Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади
11:58 02.05.2025 (янгиланди: 12:51 02.05.2025) Ўзбекистонда Москвада ишлаб чиқарилган метеорологик асбоб-ускуналар қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Шу йил Ўзбекистонда Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади. Бу ҳақда Москва шаҳар инвестиция ва саноат сиёсати бошқармаси маълум қилди.
Тошкентдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Москва ҳукумати стендида “Минимакс-94” компанияси ва Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ҳужжат метеорологияни автоматлаштирилган таъминлаш соҳасида илғор ечимларни жорий этиш, иқтисодиётнинг асосий тармоқларининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш, Москва ва Ўзбекистон ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
“Шаҳар Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги асосий шериклар билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни тизимли равишда ривожлантирмоқда. Москва компанияси ва Ўзбекистон миллий метеорология хизмати ўртасидаги келишув технологик ечимлар ва шериклик муносабатларини барқарор ривожлантиришга йўналтирилган амалий ҳамкорлик намунасидир”, — деди Москва ҳукумати вазири, Москва шаҳри инвестиция ва саноат сиёсати бошқармаси бошлиғи Анатолий Гарбузов.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда 2025 йилдаёқ Москва автоматик метеорология станциясини синовдан ўтказиш бошланади.
Ускуналар об-ҳаво шароитини кузатиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш учун ишлатилади.
Станция йўл қопламасининг ҳолатини кузатиб боради, намлик даражасини ўлчайди ва асосий метеорологик кўрсаткичларни қайд этади: ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик, шамол тезлиги ва йўналиши, кўриниш.
Йиғилган маълумотлар махсус дастурий таъминотга ўтказилади, у ерда сунъий интеллектга асосланган патентланган алгоритмлар ёрдамида қайта ишланади.
Тизим юқори аниқликдаги прогнозларни яратади - улар, айниқса, ҳарорат кескин ўзгариб турадиган ва беқарор об-ҳаво шароити бўлган ҳудудларда талабга эга.
Қайд этилишича, пойтахт маҳсулотларини ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида 2019 йилда “Моспром” маркази ташкил этилди. У таклиф қиладиган энг самарали ёрдам воситаларидан бири бу харидор дастуридир. Бу Москва компанияларига B2B ва B2G учрашувлари ташкил этиладиган халқаро саноат кўргазмалари ва бизнес миссияларида иштирок этиш имкониятини беради.
Давлат Москва экспортчиларига ҳам фаол ёрдам беради. “Халқаро ҳамкорлик ва экспорт” миллий лойиҳаси ахборот, молиявий, суғурта ва моддий-техник таъминот бўйича чора-тадбирларнинг бутун мажмуасидир.
Миллий лойиҳа доирасида “Менинг экспортим” рақамли платформаси фаолият юритиб, унда тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда. Масалан, у ерда бепул эксперт маслаҳати, таҳлилий маълумотлар, халқаро бозорларда маҳсулотларни илгари суришда ёрдам, шунингдек, онлайн дарслардан ўтиш ва бошқа кўп нарсаларни олиш мумкин.