https://sputniknews.uz/20250322/havo-ozbekiston-maxsus-laboratoriyalar-48532729.html
Ҳаво назорат остида: Ўзбекистонда махсус лабораториялар фаолият кўрсатмоқда
Ҳаво назорат остида: Ўзбекистонда махсус лабораториялар фаолият кўрсатмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳаво сифати мониторингини модернизация қилиш 2021 йили бошланган, шу йилда Zamin Фонди ва Ўзгидромет "Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" лойиҳасини ишга туширган.Ўзгидромет мутахассиси Марина Плоценнинг сўзларига кўра, илгари ҳаво ифлосланишини кузатиш 66 та кузатув постида қўлда амалга ошириларди. Ҳозирда мониторинг 21 та автоматик станцияда олиб борилмоқда, уларнинг 8 таси Тошкентнинг турли туманларида, жумладан, Яшнобад ва Олмазор туманларида ўрнатилган.
2025-03-22T19:30+0500
2025-03-22T19:30+0500
2025-03-22T19:30+0500
видео
мултимедиа
ўзбекистон
тошкент
ўзгидромет
атмосфера
экология
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48503460_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_d8754707da015a0eeb83b46cbee9933a.jpg
Ўзбекистонда ҳаво сифати мониторингини модернизация қилиш 2021 йили бошланган, шу йилда Zamin Фонди ва Ўзгидромет "Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" лойиҳасини ишга туширган.Ўзгидромет мутахассиси Марина Плоценнинг сўзларига кўра, илгари ҳаво ифлосланишини кузатиш 66 та кузатув постида қўлда амалга ошириларди. Ҳозирда мониторинг 21 та автоматик станцияда олиб борилмоқда, уларнинг 8 таси Тошкентнинг турли туманларида, жумладан, Яшнобад ва Олмазор туманларида ўрнатилган.Мутахассиснинг таъкидлашича, булар шунчаки станциялар эмас, балки тўлақонли лабораториялар ҳисобланади. Уларда мутахассис иштироки талаб қилинмайди.Бундай лабораториялар замонавий, юқори аниқликдаги газ анализаторлари билан жиҳозланган.Станциялардан олинган маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларга, шу жумладан, Экология вазирлигига юборилади.Автоматик станцияларнинг фаолияти, шунингдек, олинган маълумотлардан нималарда фойдаланиш ҳақида батафсил видеода танишинг.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/14/48503460_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_5deca23608f4670f5664b968de4527b6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
ҳаво ўзбекистон махсус лабораториялар
ҳаво ўзбекистон махсус лабораториялар
Ҳаво назорат остида: Ўзбекистонда махсус лабораториялар фаолият кўрсатмоқда
Эксклюзив
Сўнгги беш йил ичида бутун республика бўйлаб 21 та автоматлаштирилган ҳаво мониторинги станциялари ўрнатилди. Тошкентда бугунги кунда 8 та станция мавжуд.
Ўзбекистонда ҳаво сифати мониторингини модернизация қилиш 2021 йили бошланган, шу йилда Zamin Фонди ва Ўзгидромет "Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" лойиҳасини ишга туширган.
Ўзгидромет мутахассиси Марина Плоценнинг сўзларига кўра, илгари ҳаво ифлосланишини кузатиш 66 та кузатув постида қўлда амалга ошириларди. Ҳозирда мониторинг 21 та автоматик станцияда олиб борилмоқда, уларнинг 8 таси Тошкентнинг турли туманларида, жумладан, Яшнобад ва Олмазор туманларида ўрнатилган.
“Энди биз автоматик станциялардан ҳар дақиқада маълумот оламиз, бу маълумотлар соат, кун ёки зарурий даврга боғлиқ ҳолда ўртача ҳисобланади”, — деб таъкидлайди мутахассис.
Мутахассиснинг таъкидлашича, булар шунчаки станциялар эмас, балки тўлақонли лабораториялар ҳисобланади. Уларда мутахассис иштироки талаб қилинмайди.
“Автоматик станциялардаги маълумотлар онлайн тарзда келиб тушади, ходимлар станцияларга боришмайди, барча маълумотлар иш жойимизда махсус дастурда бизга кўрсатилади”, — дейди Марина Плоцен.
Бундай лабораториялар замонавий, юқори аниқликдаги газ анализаторлари билан жиҳозланган.
Станциялардан олинган маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларга, шу жумладан, Экология вазирлигига юборилади.
Автоматик станцияларнинг фаолияти, шунингдек, олинган маълумотлардан нималарда фойдаланиш ҳақида батафсил видеода танишинг.