Энди айрим талаба-қизлар махсус стипендия олишлари мумкин — тафсилотлар

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2025
Oбуна бўлиш
Мирзиёев ижтимоий ҳимоя тизими бўйича янги таклифлар билан танишди.
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевга ижтимоий ҳимоя тизими бўйича таклифлар тақдимот қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ахборотда камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади
Қуйидагилар маълум қилинди:
камбағал оилаларга 100 дан ортиқ турдаги ижтимоий хизмат, ёрдам ва имтиёзлар тақдим этилади;
“Камбағал оилалар реестри”га киритиш тартиб-таомиллари қонунчилик ҳужжати даражасида белгиланади;
камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади;
камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади.
Тақдимотда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш чоралари ҳақида ҳам ахборот берилди.
“Ногиронлиги бор инсонларни ишга олган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш, бундай ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш, тадбиркорларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш каби рағбатлар кўзда тутилмоқда”, — дейилади хабарда.
Қуйидагилар амалга оширилади:
электрон савдо майдончаси орқали ногиронлиги бор шахсларга тегишли товар ва хизматларни харид қилиш миқдори оширилади;
уларга касб-ҳунар ўргатиш учун техникумларда инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилади;
ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш мақсадида “Фаол ҳаётга қадам” дастури жорий этилади;
бундай инсонларга кундузги қатнов асосида ёки уйда қараб туриш, маиший юмушларда кўмаклашиш, йўқотилган ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш, касалликларнинг олдини олиш каби тиббий-ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади.
Мирзиёев ижтимоий ёрдамга оид таклифларни маъқуллади — кутилаётган ўзгаришлар
Пустая инвалидная коляска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2025
Ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади — янги қарор
Янгиликлар лентаси
0