https://sputniknews.uz/20250205/ozbekiston-nogironlik-tizim-47844080.html
Ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади — янги қарор
Ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади — янги қарор
Sputnik Ўзбекистон
Президент “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.
2025-02-05T16:30+0500
2025-02-05T16:30+0500
2025-02-05T16:30+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
ногиронлиги бўлган шахслар
болалар
солиқ
тадбиркор
кредит
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/107/90/1079060_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_4f9373ead3dad7a92828d13649d10cbd.jpg
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади ва болаларда ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган. Президент “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади. Ҳужжатда 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида ҳам йўлга қўйиш белгиланган. Шу йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида кўрсатилган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади. Шунингдек, болаларда ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади. 2027 йил 1 июлгача кундузги парвариш хизматини йўлга қўйган тадбиркорларга Марказий банкнинг асосий ставкасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида мебель ва жиҳозлар хариди учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида 2025 йил 1 мартгача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида “Кундузги парвариш хизматини бошқариш” ахборот модули ҳамда унинг мобиль иловаси яратилади. 2025 йил 1 сентябргача болаларнинг ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий-тиббий ёрдам билан қамраб олиш, уларда ногиронликнинг олдини олиш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларда муваффақиятли ижтимоийлашувни таъминлашга кўмаклашувчи “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ҳам яратилади. Уч ой муддатда Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Ҳукуматга киритилади:
https://sputniknews.uz/20250129/mirziyoev-ijtimoiy-yordamga-oid-takliflarni-maqulladi--kutilayotgan-ozgarishlar-47737820.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/107/90/1079060_310:0:1435:844_1920x0_80_0_0_bd2ab5fba06ff026c21bec3038b03f87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ногиронлик янги тизим
ўзбекистон ногиронлик янги тизим
Ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади — янги қарор
Президент ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қарорни имзолади.
TOШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади ва болаларда ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда
назарда тутилган. Президент “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади. Ҳужжатда 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида ҳам йўлга қўйиш белгиланган.
“Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади”, — дейилади ҳужжат матнида.
Шу йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
кундузги парвариш хизматидан фойдаланилган бир кун учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир болага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида ва 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир болага – 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади;
Бунда вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 кўпайтирувчи коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун юқорида кўрсатилган субсидия умумий миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўлаб берилади.
Шунингдек, болаларда ногиронликнинг олдини олишга кўмаклашувчи тизим яратилади.
2027 йил 1 июлгача кундузги парвариш хизматини йўлга қўйган тадбиркорларга Марказий банкнинг асосий ставкасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида мебель ва жиҳозлар хариди учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкил этиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида 2025 йил 1 мартгача “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида “Кундузги парвариш хизматини бошқариш” ахборот модули ҳамда унинг мобиль иловаси яратилади.
2025 йил 1 сентябргача болаларнинг ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс ижтимоий-тиббий ёрдам билан қамраб олиш, уларда ногиронликнинг олдини олиш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларда муваффақиятли ижтимоийлашувни таъминлашга кўмаклашувчи “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ҳам яратилади.
Уч ой муддатда Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар Ҳукуматга киритилади:
давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларини 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан озод қилиш;
ота-онанинг кундузги парвариш хизматларидан фойдалангани учун ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларини солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритиш.