https://sputniknews.uz/20250407/mirziyoev-markaziy-osiyo-parlamentlari-48771133.html
Мирзиёев Марказий Осиё парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилди
Мирзиёев Марказий Осиё парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Қўшма учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этди. 07.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-07T17:16+0500
2025-04-07T17:16+0500
2025-04-07T17:16+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/07/48770150_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_c50145e722d71cab77aa1d3b13e45714.jpg
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатга келган Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилди.Қўшма учрашувда Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошанов, Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Турғунбек ўғли, Тожикистон Мажлиси Намояндагон раиси Файзали Идизода ва Туркманистон Мажлиси раиси Дунёгўзал Гулманова иштирок этди.Юқори мартабали меҳмонлар Ўзбекистон президентига ўз мамлакатлари етакчиларининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдилар, минтақада илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро тадбирнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.Олий ва юқори даражадаги фаол мулоқотлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Яқинда минтақада ўтказилган учрашувлар, жумладан, чегараларни делимитация қилиш масалалари тўлиқ тартибга солингани ҳамда Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома имзолангани тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланди.Кейинги йилларда минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми кўп карра ошди, чегараолди савдо зоналари ташкил этилмоқда.Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан, мамлакатлар ҳудудларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданият ва таълимда тадбирларга бой дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.Учрашувда минтақа мамлакатлари ва халқларини янада яқинлаштириш, қўшма кооперация ташаббуслари ва лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида парламентлараро мулоқотни, шу жумладан, қўмиталар даражасида мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.
https://sputniknews.uz/20250407/mirziyoev-matvienko-48766024.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/07/48770150_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0b01b0c0519eba03df63069d3018eff0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, марказий осиё
сиёсат, шавкат мирзиёев, марказий осиё
Мирзиёев Марказий Осиё парламентлари делегациялари раҳбарларини қабул қилди
Қўшма учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатга келган Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари делегациялари раҳбарларини
қабул қилди. Қўшма учрашувда Қозоғистон Парламенти Мажлиси раиси Ерлан Кошанов, Қирғизистон Жогорку Кенеши торағаси Нурланбек Турғунбек ўғли, Тожикистон Мажлиси Намояндагон раиси Файзали Идизода ва Туркманистон Мажлиси раиси Дунёгўзал Гулманова иштирок этди.
Юқори мартабали меҳмонлар Ўзбекистон президентига ўз мамлакатлари етакчиларининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдилар, минтақада илк бор ўтказилаётган ушбу халқаро тадбирнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.
Қардош мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Олий ва юқори даражадаги фаол мулоқотлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Яқинда минтақада ўтказилган учрашувлар, жумладан, чегараларни делимитация қилиш масалалари тўлиқ тартибга солингани ҳамда Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги
шартнома имзолангани тарихий аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Кейинги йилларда минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми кўп карра ошди, чегараолди савдо зоналари ташкил этилмоқда.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида, шу жумладан, мамлакатлар ҳудудларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Маданият ва таълимда тадбирларга бой дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.
Учрашувда минтақа мамлакатлари ва халқларини янада яқинлаштириш, қўшма кооперация ташаббуслари ва лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш мақсадида парламентлараро мулоқотни, шу жумладан, қўмиталар даражасида мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.