https://sputniknews.uz/20250331/ozbekiston-tojikiston-qirgiziston-chegara-48666609.html
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегара тўғрисида тарихий шартнома имзолади
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегара тўғрисида тарихий шартнома имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг Қўшма декларацияси қабул қилинди. Ҳужжатлар Хўжандда шаҳрида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг уч томонлама учрашуви якунида имзоланди.
2025-03-31T14:11+0500
2025-03-31T14:11+0500
2025-03-31T14:24+0500
сиёсат
ўзбекистон
тожикистон
қирғизистон
шавкат мирзиёев
эмомали раҳмон
садир жапаров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1f/48665912_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d3197f381d58220e1458d88b68ab7a59.jpg
ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Ҳужжатлар Хўжандда шаҳрида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг уч томонлама учрашуви якунида имзоланди.Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон томонларини барча масалалар узил-кесил ҳал этилгани ҳамда давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома имзолангани билан самимий табриклади.Ушбу ҳужжат, шунингдек, уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида имзоланаётган шартнома барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга, бутун минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи эса қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.Ўзбекистон президенти амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтди. Энг аввало, бу олий даражадаги фаол ва ишончли алоқаларни давом эттиришдир.Чегарадош ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми ўн каррадан зиёдга ошгани қайд этилди. Бу ҳажмнинг деярли ярми чегараолди ҳудудларга тўғри келади.Шу боис чегаралардаги божхона пунктларини комплекс модернизация қилиш ва кенгайтириш, қулай, замонавий савдо ва логистика инфратузилмасини шакллантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.Уч томонлама савдо майдончасини ташкил этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркасини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш таклиф этилди.Кооперацияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Мирзиёев қўшма инвестиция жамғармалари капиталини босқичма-босқич оширишга тайёрлигини билдирди.Мамлакатлар ўртасида транспорт алоқаларини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди. Бу авиақатновлар сонини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш, чегараолди ҳудудлардаги шаҳарлар ўртасида янги автобус йўналишларини йўлга қўйишни ўз ичига олади.
https://sputniknews.uz/20250331/mirziyoev-xojand-48662166.html
ўзбекистон
тожикистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2025
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    ўзбекистон, тожикистон қирғизистон давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома
ўзбекистон, тожикистон қирғизистон давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегара тўғрисида тарихий шартнома имзолади
14:11 31.03.2025  (янгиланди: 14:24 31.03.2025) Хўжандда уч мамлакат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди ҳамда уч давлат раҳбарларининг қўшма декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати 
хабар берди. Ҳужжатлар Хўжандда шаҳрида Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг уч томонлама учрашуви якунида имзоланди.
Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон томонларини барча масалалар узил-кесил ҳал этилгани ҳамда давлат чегарасини делимитация қилиш тўғрисидаги шартнома имзолангани билан самимий табриклади.
Ушбу ҳужжат, шунингдек, уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисида имзоланаётган шартнома барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашга, бутун минтақанинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Тантанали равишда очилган Дўстлик стеласи эса қардош мамлакатлар ўртасида мустаҳкамланиб бораётган яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларининг янги рамзига айланиши қайд этилди.
Ўзбекистон президенти амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталиб ўтди. Энг аввало, бу олий даражадаги фаол ва ишончли алоқаларни давом эттиришдир.
Чегарадош ҳудудларнинг ҳамкорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми ўн каррадан зиёдга ошгани қайд этилди. Бу ҳажмнинг деярли ярми чегараолди ҳудудларга тўғри келади.
Шу боис чегаралардаги божхона пунктларини комплекс модернизация қилиш ва кенгайтириш, қулай, замонавий савдо ва логистика инфратузилмасини шакллантириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Уч томонлама савдо майдончасини ташкил этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг доимий фаолият кўрсатадиган кўргазма-ярмаркасини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш таклиф этилди.
Кооперацияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Мирзиёев қўшма инвестиция жамғармалари капиталини босқичма-босқич оширишга тайёрлигини билдирди.
Мамлакатлар ўртасида транспорт алоқаларини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди. Бу авиақатновлар сонини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш, чегараолди ҳудудлардаги шаҳарлар ўртасида янги автобус йўналишларини йўлга қўйишни ўз ичига олади.