Россия томони Хитой ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишидан мамнун — Путин
10:03 02.04.2025 (янгиланди: 10:26 02.04.2025)
© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишВстреча президента Владимира Путина с главой МИД КНР Ваном И

© Sputnik / Григорий Сысоев
/ Oбуна бўлиш
Си Цзиньпин 9 май куни Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Россия томони Хитой ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишидан мамнун. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин сешанба куни Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда айтиб ўтди.
Россия етакчиси Владимир Путин Москвада расмий ташриф билан бўлиб турганХитой ташқи ишлар вазири Ван Ибилан учрашди.
“Биз муносабатларимиз, жумладан, ташқи ишлар вазирликларининг бевосита кўмагида ривожланаётганидан мамнун эканимизни билдирмоқчимиз”, — деди Путин.
Музокаралар бошланишидан олдин Россия раҳбарининг асосий баёнотлари:
Россия ва Хитой кўплаб халқаро майдонларда, жумладан, БМТ, ШҲТ, БРИКСда биргаликда ва муваффақиятли ишлайди;
Россия томони Хитой билан муносабатлар ривожланиб бораётганидан мамнун;
Си Цзиньпин 9 май куни Россияда фашистик Германия ва милитаристик Япония устидан қозонилган ғалабани нишонлаши кутилмоқда;
Хитой раҳбарининг келиши учун бой дастур тайёрланади.
Хитой вазирининг баёнотлари:
Хитой ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик учинчи давлатларга қарши қаратилмаган;
Пекин ва Москва ўртасидаги дўстлик узоқ муддатли ва конъюнктур эмас;
Си Цзиньпиннинг май ойида Москвага ташрифига тайёргарлик ишлари муваффақиятли давом этмоқда, бу икки томонлама муносабатлар ривожига янги суръат бағишлайди.
“Москва Хитой Халқ Республикаси раисининг май ойида Россия Федерациясига бўлажак ташрифи дастури нафақат Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш билан боғлиқ бўлишини кутмоқда, балки икки томонлама муносабатлар масалаларини ҳам муҳокама қилиш имконини беради”, — деди Россия президенти.
Эслатиб ўтамиз, Ван И Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таклифига биноан Россияда бўлиб турибди.