Россия-Хитой муносабатлари бошқаларга таҳдид солмайди — Ван И

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел КНР Ван И
Министр иностранных дел КНР Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2025
Oбуна бўлиш
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таклифига биноан Россияга расмий ташриф билан келди.
ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия-Хитой муносабатлари бошқаларга таҳдид солмайди, қарама-қаршилик Москва ва Пекин манфаатларига мос келмайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таклифига биноан Россияга расмий ташриф билан келди. Вазир РИА Новостига берган интервьюсида ўзгарувчан дунёда Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг учта асосий вазифасини айтиб ўтди.
“Ўзгарувчан ва нотинч дунёда Хитой-Россия ҳамкорлиги учта асосий вазифани ҳисобга олган ҳолда белгиланган йўналиш бўйлаб барқарор ривожланади”, — деди Ван И.
Биринчиси, икки томонлама муносабатлар учун мустаҳкам моддий база яратиш, савдо-иқтисодий ва энергетика соҳаларида ҳамкорлик асосларини мустаҳкамлаш, қўшимча ўсиш омилларини яратиш мақсадида технологик инновациялар ва яшил ривожланиш соҳасидаги салоҳиятни очиш.
Иккинчиси, “тармоқлараро интеграцияни чуқурлаштириш манфаатлари йўлида бир-бирига очиқликни янада кенгайтириш, тажриба ва инновацион ютуқлар алмашиш орқали қўшма фаровонлик” имкониятларини ошириш.
Учинчиси, глобал тараққиётга кўпроқ туртки бериш, "Бир камар, бир йўл" ва ЕОИИ доирасидаги ҳамкорликни янада интеграциялашувига кўмаклашиш, Хитой-Россия иттифоқининг минтақавий ҳамкорликдаги етакчи ролини аниқлаш, Пекин ва Москва ўртасидаги юқори даражадаги ўзаро ҳамкорлик орқали халқаро таъминот занжирларининг хавфсизлиги, барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлаш.
Хитой ташқи ишлар вазири ўз сўзида тарихни бузиб кўрсатиш ёки сохталаштиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши туриш ва Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги ҳақиқатни сақлаб қолиш зарурлигини таъкидлади.
"Бир асрда кўрилмаган улкан ўзгаришлар ўртасида биз халқаро адолат тарафида туришимиз керак. Бутун дунёнинг тинчликсевар халқлари билан биргаликда сон-саноқсиз қурбонлар ҳақидаги тарихий ҳақиқатни сақлаш ва уруш тарихини инкор этиш, бузиб кўрсатиш ёки сохталаштиришга қаратилган ҳар қандай уриниш ва ҳаракатларга қарши туриш”, — деди Ван И.
Хитой Украина инқирози сабабларини бартараф этиш тарафдори ва тинчлик келишуви адолатли, мажбурий ва барча иштирокчилар учун мақбул бўлиши керак деб ҳисоблайди.

“Биз инқироз сабабларини диалог ва музокаралар йўли билан бартараф этиш, якунда Евроосиёда ва бутун дунёда чинакам мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка эришиш имконини берадиган барча иштирокчилар учун мақбул бўлган адолатли, узоқ муддатли, мажбурий тинчлик битимига эришиш тарафдоримиз”, — дея қайд этди Хитой вазири.

Ванг И, шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп гўёки Москва кўмагидан Пекин билан зиддиятга солишга уринаётгани ҳақидаги даъволарни қоралади.
“Россиялик дўстлар шов-шув кўтаришни яхши кўрадиган ва “тескари Никсон” стратегияси ҳақида яна чайқовчиларни ҳам ҳисобга олишгандир. Биз бунда нафақат халқаро сиёсатнинг тўғридан-тўғри транзакциялашувини, балки эскирган қарама-қаршилик-блок тафаккурига қайтишни ҳам кўрамиз”, — дея қўшимча қилди агентлик суҳбатдоши.
Вазирнинг қайд этишича, Россия-Хитой муносабатлари бошқаларга таҳдид солмайди, қарама-қаршилик Москва ва Пекин манфаатларига мос келмайди. Унинг айтишича, "қўшилмаслик, қарама-қаршилик қилмаслик ва учинчи томонларга йўналтирмаслик тамойилларига асосланиб, Хитой-Россия муносабатлари бошқаларга ҳеч қандай хавф туғдирмайди".
Президент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2024
Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди — Ван И
Янгиликлар лентаси
0