https://sputniknews.uz/20241217/xitoy-rossiya-van-i-47135915.html
Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди — Ван И
Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди — Ван И
Sputnik Ўзбекистон
Хитой ташқи ишлар вазири: Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар учинчи томонларга қарши қаратилмаган. 17.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-17T14:30+0500
2024-12-17T14:30+0500
2024-12-17T14:30+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
хитой
ван и
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/16/32455043_0:0:3070:1728_1920x0_80_0_0_79e97c04f4521384f7b7d5eebfe12b26.jpg
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва биргаликда глобал стратегик барқарорликни таъминлайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 2024 йилдаги халқаро вазият ва Хитой дипломатиясига бағишланган конференцияда дунёдаги катта ўзгаришлар шароитида "Россия ва Хитой ривожланиш ва тикланишда бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва глобал стратегик барқарорликни биргаликда ҳимоя қилади", деб айтди. Шу билан бирга, вазир Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар учинчи томонларга қарши қаратилмагани ва ташқи аралашувга дучор бўлмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар икки давлат раҳбарларининг стратегик йўл-йўриқларидан сўнг етук барқарор ва мустақил бўлиб бораётганини айтди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/16/32455043_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_b68edf29025cb285499b0cf540f74798.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, россия, хитой, ван и
дунё янгиликлари, дунёда, россия, хитой, ван и
Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди — Ван И
Хитой ташқи ишлар вазири: Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар учинчи томонларга қарши қаратилмаган.
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва биргаликда глобал стратегик барқарорликни таъминлайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 2024 йилдаги халқаро вазият ва Хитой дипломатиясига бағишланган конференцияда дунёдаги катта ўзгаришлар шароитида "Россия ва Хитой ривожланиш ва тикланишда бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва глобал стратегик барқарорликни биргаликда ҳимоя қилади", деб айтди.
“Халқаро вазиятдаги катта ўзгаришларга дуч келган ҳолда, Хитой ва Россия юқори даражадаги ўзаро стратегик ишончни сақлаб қолади”, — дея қўшимча қилди Ван И.
Шу билан бирга, вазир Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар учинчи томонларга қарши қаратилмагани ва ташқи аралашувга дучор бўлмаслигини таъкидлади.
“Хитой ва Россия қарама-қаршиликдан кўра мулоқотга, иттифоқ тузишдан кўра шерикликка амал қилади ва йирик давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг умумий барқарор ва мувозанатли ривожланишига ҳисса қўшади”, — деди Хитой ташқи ишлар вазири.
Шунингдек, у Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар икки давлат раҳбарларининг стратегик йўл-йўриқларидан сўнг етук барқарор ва мустақил бўлиб бораётганини айтди.