https://sputniknews.uz/20250327/ozbekiston-energiya-rejalari-48589263.html
Ўзбекистонда энергияни тежаш бошланади — тафсилотлар
Ўзбекистонда энергияни тежаш бошланади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Кўчаларга қуёш панелли чироқлар ўрнатилади. 27.03.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-03-27T09:30+0500
2025-03-27T09:30+0500
2025-03-27T10:22+0500
жамият
ўзбекистон
электр энергияси
газ
маҳалла
шавкат мирзиёев
қуёш фотоэлектр станцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/07/45065457_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_74eabc36dea8f95e8cd958607239f518.jpg.webp
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларини иқтисод қилиш, истеъмол самарадорлигини ошириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.Қайд этилишича, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда аҳоли сони 41 миллионга етиши, иқтисодиёт 2 карра ўсиши кутилмоқда.Президент кўрсатмасига мувофиқ, жойларда энергияни тежаш имкониятлари олимлар иштирокида илмий асосда ўрганилмоқда.Хусусан:Айтилишича, 300 та маҳаллада 100 мегаваттли кичик қуёш станциялари барпо қилиб, шу йилнинг ўзида 45 миллион куб метр газ тежаса бўлади. Бундан ташқари, канал ва сойларда қуриладиган мингдан зиёд микро ГЭСлар ҳисобига қўшимча 175 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.Россия компанияси Ўзбекистонга кичик ГЭС етказиб беришни бошладиКўчаларни ёритишга ҳам йилига 200 миллион киловатт электр сарфланаяпти. Қуёш панелли чироқлар ўрнатилса, истеъмол 2 карра камаяди.Давлат раҳбари йирик саноат корхоналарида замонавий тежамкор ускуналар ўрнатиш, энергия исрофини камайтириш зарурлигини қайд этди. Ҳукуматга бу соҳада янгича ижро ва назорат тизимида ишлаш топширилди.Қуйидагилар маълум қилинди:Узлуксиз электр: Ўзбекистон электр энергетика соҳасини қандай ривожлантирмоқчи?Энди айрим ҳудудлар чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди — янги қарор
https://sputniknews.uz/20250314/markaziy-osiyo-energiya-xavfsizligi-48400332.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/07/45065457_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0c679a58450377823c3509c9fe8ad350.jpg.webpSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, электр энергияси, газ, маҳалла, шавкат мирзиёев, қуёш фотоэлектр станцияси
жамият, ўзбекистон, электр энергияси, газ, маҳалла, шавкат мирзиёев, қуёш фотоэлектр станцияси
Ўзбекистонда энергияни тежаш бошланади — тафсилотлар
09:30 27.03.2025 (янгиланди: 10:22 27.03.2025) Кўчаларга қуёш панелли чироқлар ўрнатилади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларини иқтисод қилиш, истеъмол самарадорлигини ошириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бўйича
йиғилиш ўтказди. Қайд этилишича, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда аҳоли сони 41 миллионга етиши, иқтисодиёт 2 карра ўсиши кутилмоқда.
“Бу энергия ресурсларига бўлган талабни ҳозиргидан 1,5 карра оширади. Шунинг учун янги лойиҳаларни ишга тушириб, қувватни кўпайтириш билан бирга энергияни тежаш чораларини кўриш зарур”, — дейилади хабарда.
Президент кўрсатмасига мувофиқ, жойларда энергияни тежаш имкониятлари олимлар иштирокида илмий асосда ўрганилмоқда.
Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахдаги ўрганишларда 870 миллион киловатт соат электр ва 420 миллион куб метр газни иқтисод қилишнинг янги имкониятлари аниқланди;
бу вилоятлардаги кичик ва ўрта саноат корхоналарида 35 мингга яқин эскирган ускуналарни тежамкорига алмаштириб, йилига 385 миллион киловатт соат электр ва 50 миллион куб метр газ тежаш мумкин.
Айтилишича, 300 та маҳаллада 100 мегаваттли кичик қуёш станциялари барпо қилиб, шу йилнинг ўзида 45 миллион куб метр газ тежаса бўлади. Бундан ташқари, канал ва сойларда қуриладиган мингдан зиёд микро ГЭСлар ҳисобига қўшимча 175 миллион киловатт соат электр ишлаб чиқарилади.
Кўчаларни ёритишга ҳам йилига 200 миллион киловатт электр сарфланаяпти. Қуёш панелли чироқлар ўрнатилса, истеъмол 2 карра камаяди.
“Шу каби имкониятлар ҳисобидан, бу йил 1,1 миллиард куб метр табиий газ ва 2,6 миллиард киловатт соат электрни иқтисод қилиш бўйича қўшимча режа олинди”, — дея қайд этилган хабарда.
Давлат раҳбари йирик саноат корхоналарида замонавий тежамкор ускуналар ўрнатиш, энергия исрофини камайтириш зарурлигини қайд этди. Ҳукуматга бу соҳада янгича ижро ва назорат тизимида ишлаш топширилди.
Қуйидагилар маълум қилинди:
ишхоналар ва уй-жойларда энергияни тежаш маданиятини ошириш ҳам муҳим;
электр ва газни беҳудага ёқиб қўймаслик, қуёш панеллари ва бошқа муқобил манбалардан фойдаланиш ҳам анча ҳажмни тежайди;
Фарғона водийси вилоятларида аҳоли зич жойлашганини ҳисобга олиб, уларни энергия билан таъминлашда алоҳида ёндашув ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди;
бу тажриба босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилиши кўзда тутилмоқда.