Марказий Осиё энергия хавфсизлигининг асосий муаммолари — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Таъкидланишича, демографик ўсиш, айниқса, аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабнинг ошишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонда демографик ўсиш электр энергияси истеъмолининг ошишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган Тошкент-Остона видеокўпригида Россия ФА Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Марказий Осиё сектори раҳбари Станислав Притчин маълум қилди.
“Марказий Осиё минтақаси учун, айниқса, ҳозирги шароитда объектив ва субъектив бир қанча асосий омилларнинг бирлашуви мавжуд. Энг муҳим объектив омиллардан бири бу аҳолининг ўсиши бўлиб, у электр энергиясини истеъмол қилиш даражасига бевосита таъсир қилади. 1991 йилдан 2025 йилгача Марказий Осиё аҳолиси 51 миллиондан 81 миллион кишигача кўпайди. Бу эса 2030 йилга режалаштирилган прогнозлардан анча илгарилаб кетди. Прогнозларга кўра, ҳатто пессимистик сценарийда ҳам, ҳозирги динамикани ҳисобга олганда, 2050 йилга келиб, минтақа аҳолиси 100 миллион кишига етиши мумкин”, - деди Притчин.
Таъкидланишича, ушбу демографик ўсиш, айниқса, аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган талабнинг ошишига олиб келади.
“Буни Ўзбекистон мисолида ҳам кўриш мумкин. Охирги 10 йилда аҳоли томонидан электр энергияси истеъмоли улуши саноатдан кўра 25% дан 29% га ошди. Бу кўрсаткич эса ўсишда давом этмоқда. Шундай қилиб, Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан, демографик ўсиш энг сезиларли бўлган Ўзбекистонда аҳоли томонидан электр энергияси истеъмоли муҳим аҳамият касб этмоқда ва тез суръатларда ортиб бормоқда”, - деди эксперт.
Батафсил видеода томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0