БРИКС саммитининг санаси ва жойи маълум бўлди

© Sputnik / Антон ДенисовСимволика БРИКС
Символика БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2025
Oбуна бўлиш
2025 йилда БРИКС саммити ўтказиладиган сана ва жой тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. БРИКС саммити 6—7 июль кунлари Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтади, дея хабар қилди бирлашма матбуот хизмати.
"2025 йилда БРИКС саммити ўтказиладиган сана ва жой тасдиқланди. У Рио-де-Жанейрода 6 ва 7 июль кунлари бўлиб ўтади", — дейилади ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия ташқи ишлар вазири Мауро Виейра БРИКС G20 формати даражасига яқинлашаётганини айтган эди.
БРИКС — 2006 йилда Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия томонидан ташкил этилган ҳукуматлараро бирлашма бўлиб, 2011 йилда унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йил 1 январдан бошлаб Москва ташкилотнинг раислик лавозимини эгаллаб келди ва энди у Бразилияга ўтди. Ўтган йили гуруҳга Миср, Эфиопия, Эрон ва БАА қўшилди. Бразилия ҳукумати 6 январь куни Индонезия Республикасининг БРИКСга тўлақонли аъзо сифатида расман киришини эълон қилди.
БРИКС кенгайиши, Украинадаги можаро — Путин иштирокидаги матбуот анжумани
Ўзбекистон БРИКС давлатлари билан янги имкониятлардан фойдаланиш ниятида — Мирзиёев
Подготовка к проведению XVI саммита БРИКС в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2024
Ўзбекистон келаси йилдан расман БРИКСнинг ҳамкорига айланади — Ушаков
Янгиликлар лентаси
0