БРИКС кенгайиши, Украинадаги можаро — Путин иштирокидаги матбуот анжумани

© Пресс-служба КремляВ Казани состоялась пресс-конференция президента России по итогам XVI саммита БРИКС
В Казани состоялась пресс-конференция президента России по итогам XVI саммита БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2024
Oбуна бўлиш
Путин БРИКС саммитининг барча учрашувлари ва тадбирлари очиқ руҳда, ўзаро тушуниш муҳитида ўтганини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида Россия президенти Владимир Путин матбуот анжумани ўтказди.
Россия БРИКС раислигига масъулият билан ёндашди

“БРИКСнинг XVI саммити ҳозиргина муваффақиятли якунланди. Бу жаҳон сиёсий тақвимидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланди. Россия БРИКС раиси сифатида ўз вазифаларига масъулият билан ёндашаётганини бир неча бор айтганман. Россиянинг 13 шаҳрида 200 тадан ортиқ тадбир ўтказилди”, - деди Россия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, янги иштирокчилар БРИКСда ишлаш ва натижаларга эришиш мумкинлигини кўрди ва тушунди. Путин, шунингдек, БРИКС саммитининг барча учрашувлари ва тадбирлари очиқ руҳда, ўзаро тушуниш муҳитида ўтганини қайд этди.
Саммитда БРИКСнинг Қозон декларацияси тасдиқланди
Бу барча мамлакатларнинг БМТ Низоми асосида демократик ва кўп қутбли дунё тартибини барпо этиш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.
“Биз асосий халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдик, шунингдек, БРИКСга аъзо давлатлар, Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатлари ўртасидаги барқарор ривожланиш манфаати йўлида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдик”, - деди Путин.
БРИКС давлатлари молия соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори
Бразилиянинг Янги тараққиёт банкидаги раислик муддатини узайтириш таклиф қилинмоқда.
“БРИКС давлатлари молиявий соҳада ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори. Биз банклараро алоқаларни мустаҳкамлашда ва ташқи рисклардан мустақил миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китоблар механизмларини яратишда давом этамиз”, - деди Россия раҳбари.
Путин саммитнинг барча меҳмонларига миннатдорлик билдирди
Унинг таъкидлашича, Россия БРИКС бўйича ҳамкорларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилади ва бу саммит якунланиши билан тугамайди.

“Саммит якунланди, мен Қозонга келган барча ҳамкасбларимга бизнинг умумий ишимизга қўшган ҳиссаси учун яна бир бор миннатдорлик билдирмоқчиман”, - деди Россия етакчиси.

Путин, шунингдек, Татаристон раҳбариятига саммитни ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди ва юзага келган ноқулайликлар учун Қозон аҳолисидан узр сўради.
Саммит иштирокчилари SWIFT муқобилини яратишни муҳокама қилишдими?
Путин ҳеч қандай муқобил яратиш мақсади йўқлигини, мақсад мавжуд ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш эканини айтди.
“Шунга қарамай, масала жуда муҳим, бугунги кунда асосий муаммолардан бири ҳисоб-китоблар муаммоси ва шунинг учун биз миллий валюталардан фойдаланиш йўлидан бормоқдамиз”, - деди Путин.
Қозондаги саммит БРИКСнинг янада кенгайишига қандай сигнал берди?
“БРИКС аъзолари ҳамкор давлатлар рўйхатини келишиб олдилар, баъзи давлатлар тўлиқ форматда иштирок этиш учун сўров юборди. Кейинчалик, биз бўлажак ҳамкор мамлакатларга таклифнома юборамиз ва ижобий жавоб олганимиздан сўнг, ушбу мамлакатлар рўйхатини эълон қиламиз”, - деди Россия раҳбари.
БРИКС бўйича ҳамкорлар Украинадаги можарога қандай муносабатда?
Путиннинг таъкидлашича, мамлакатлар можаро тинч йўл билан ва имкон қадар тезроқ тугатилиши тарафдори.

“Нью-Йоркдаги ассамблеяда Хитой Халқ Республикаси ва Бразилия ташаббус билан чиқди. БРИКСга аъзо кўплаб давлатлар бу ташаббусни қўллаб-қувватламоқда. Биз, ўз навбатида, ушбу можарога эътибор қаратган ва уни ҳал қилиш йўлларини излаётган ҳамкорларимиздан миннатдормиз”, - деб қўшимча қилди Россия президенти.

Президент, шунингдек, вазиятнинг кучайишига Россиянинг ҳаракатлари эмас, балки 2014 йилда Украинада АҚШ кўмагида амалга оширилган давлат тўнтариши сабаб бўлганини эслатди. Кейин Ғарб давлатлари Киев режимини саккиз йил давомида қуроллантиришди. НАТО аъзолари тўғридан-тўғри можарода иштирок этмоқда, чунки Украина ҳарбийлари Ғарб ракеталарини уларнинг иштирокисиз ишлата олмайди.
“Россия армияси махсус ҳарбий операция зонасида барча йўналишларда ишончли ҳаракат қилмоқда”, - деди Путин.
КХДР ҳарбийлари Россияда эканлиги ҳақида
Путин Россия Давлат думаси КХДР билан стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилганини эслатди.

“Келажакда нима қилиш ва қандай қилиш бизнинг ишимиз. КХДР билан муносабатларимизга келсак, сизларга маълумки, Стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномамиз эндигина ратификация қилинди, унда 4-модда мавжуд. Шимолий Корея раҳбарияти келишувларимизни жиддий қабул қилишига биз ҳеч қачон шубҳа қилмаганмиз”, - деди Россия раҳбари.

Дональд Трамп билан норасмий алоқалар ҳақида
Россия раҳбари Дональд Трамп билан норасмий алоқалар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Путин, шунингдек, ғарблик ҳамкасблари билан мулоқот қилишдан бош тортгани ҳақидаги баёнотларни ёлғон деб атади.

“Жаноб Трамп яқинда гапирган, мен эшитган нарса - у Украинадаги можарога барҳам бериш учун ҳамма нарсани қилиш истаги ҳақида гапирди - менимча, у буни чин дилдан айтди. Бундай баёнотлар, кимдан бўлишидан қатъи назар, биз, албатта, мамнуният билан қабул қиламиз”, - деди Россия раҳбари.

Ғарб халқаро ҳуқуққа эътибор бермади
“Ғарб Украинадаги давлат тўнтаришини молиялаштирди ва у ерда ҳарбий базалар қуришни бошлади. Биз айтдик: буни қилмаслик керак, бу бизнинг хавфсизлигимизни бузади - НАТОнинг кенгайиши. Йўқ, барибир қилишди. Бу адолатлими? Бу ерда ҳеч қандай адолат йўқ”, - дедиПутин.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, Москванинг НАТОни шарққа томон кенгайтирмасликни сўраб ҳамкорларига қилган доимий мурожаатлари йиллар давомида эътибордан четда қолган.
Яқин Шарқдаги вазият
Путин ҳеч ким можаро кенгайишини ва катта уруш бошланишини истамаслигини таъкидлади. Унга кўра, Россия бўлаётган воқеалардан хавотирда. Путиннинг қўшимча қилишича, Ғазо секторидаги ўлимлар сонидан барчанинг юраги қонамоқда, бироқ Исроил 2023 йил октябрь ойида ҳақиқий террорчилик ҳужумига дуч келганини инкор этиб бўлмайди.
“Яқин Шарқдаги вазият кучайишининг олдини олиш учун Исроил билан ҳам ишлаш керак. Биз жараённинг барча иштирокчилари билан ишлашимиз ва ҳеч қандай ҳолатда можаронинг кучайишига ёки ёмонлашишига йўл қўймаслигимиз керак”, - деди Россия раҳбари.
Украина билан музокаралар ҳақида
Мавжуд инқирозни ҳал қилиш имкониятларини бирдан ўнгача баҳолашни сўрашганда, Путин бирон-бир рақам айтишни ўринсиз деб ҳисоблаган. Унинг эслатишича, Украина томони бир неча бор мулоқот ўрнатишга уриниб кўрган, кейин эса ундан воз кечган.
Россия раҳбари Киев расмийларининг хатти-ҳаракатларини мантиқсиз деб атади.
“Улар ўз ҳомийларига барча сармоялар беҳуда кетмаганлигини ҳар қандай ҳолатда ҳам кўрсатмоқчи”, - деди Путин.
XVI саммит БРИКС. Пленарное заседание XVI саммита БРИКС  в формате аутрич / БРИКС плюс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2024
Жаҳон иқтисодиёти, терроризм ва хавфсизлик: Путиннинг “БРИКС+”даги асосий фикрлари
Янгиликлар лентаси
0