Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Қуролли кучлари ДХРда Кримскоени озод қилди

© Sputnik / Алексей МайшевРоссийские военные в зоне проведения спецоперации. Архивное фото
Российские военные в зоне проведения спецоперации. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2025
Oбуна бўлиш
“Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатларини давом эттириб, Донецк Халқ Республикасининг Кримское аҳоли пунктини озод қилди.
TOШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Россия ҳарбийлари ДХРнинг Кримское посёлкасини назорат остига олди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари фаол ҳужум ҳаракатларини давом эттириб, Донецк Халқ Республикасининг Кримское аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Кримское посёлкаси Дзержинск шимолида жойлашган. Бу шаҳар Украина Қуролли кучларининг ривожланган темир йўл тармоғига эга кучли мустаҳкамланган ҳудуди бўлиб, у ерда 2014 йилдан бери Украина қўшинлари мустаҳкамланган. Айнан шу ердан ДХРнинг энг йирик шаҳарларидан бири Горловкани мунтазам равишда ўққа тутиш ишлари олиб борилмоқда.
Душанба куни ДХР раҳбари Денис Пушилин Россия қўшинлари Дзержинскда олдинга силжишаётганини айтган эди.
Мудофаа вазирлиги, шунингдек, тунда Россия Қуролли кучлари Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари фаолиятини таъминловчи газ объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан гуруҳли зарба бергани ҳақида хабар берди.
Охирги суткада авиация, ҳужумчи дронлар, ракета кучлари ва артиллерия ҳарбий аэродромлар инфратузилмасига, дронлар сақланадиган ва учиришга тайёрланадиган жойларга, Украина Қуролли кучларининг 156 та тумандаги ишчи кучи ва техникаси тўпланган жойларига зарба берди.
Бундан ташқари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 10 та HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари ва 108 та дронларни уриб туширди.
Боевое дежурство зенитного ракетного комплекса (ЗРК) Тор-М1 на Красноармейском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия бир кечада Украинанинг 49 та дронини йўқ қилди
Янгиликлар лентаси
0