Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия бир кечада Украинанинг 49 та дронини йўқ қилди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевое дежурство зенитного ракетного комплекса (ЗРК) "Тор-М1" на Красноармейском направлении СВО
Боевое дежурство зенитного ракетного комплекса (ЗРК) Тор-М1 на Красноармейском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўтган кечада навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 49 та учувчисиз учиш аппаратини тутиб олди ва йўқ қилди.
TOШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Россия Қуролли кучлари етти ҳудудда Украина Қуролли кучларининг элликтака яқин дронини уриб туширди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Ўтган кечада навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг 49 та учувчисиз учиш аппаратини тутиб олди ва йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича:
Ростов вилоятида йигирма бешта;
Волгоград вилоятида саккизта;
Курск вилоятида олтита;
Ярославл вилоятида тўртта;
Белгород, Воронеж вилоятлари ва Краснодар ўлкасида иккитадан дрон уриб туширилди.
Губернатор Михаил Евраев Ярославлга яқинлашганда қайтарилган ҳужум ҳақида хабар берди. Волгоград вилояти раҳбари Андрей Бочаровнинг айтишича, нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудига учувчисиз самолётлардан бирининг қолдиқлари тушганда ёнғин келиб чиққан ва у тезда ўчирилган. Яраланган ишчилардан бири касалхонага ётқизилган.
Украина Қуролли кучлари ҳар куни дронлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги объектларга ҳужум қилишга уринмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари душманнинг аксар аппаратларини йўқ қилади.
Украинские военные. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ инструкторлари Житомир вилоятида Украина аскарларини тайёрламоқда — асир
Янгиликлар лентаси
0