https://sputniknews.uz/20250128/ozbekiston-yashil-iqtisodiyot-atrof-muhit-rejalar-47725540.html
Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳитни асрашдаги режалари маълум қилинди
Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳитни асрашдаги режалари маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Мамлакатда “яшил” энергия улуши 16 фоизга етди. 28.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-28T09:00+0500
2025-01-28T09:00+0500
2025-01-28T10:25+0500
жамият
ўзбекистон
яшил энергия
“яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
шавкат мирзиёев
экология
гэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15797838_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_7142e6983b29c0ac94b3fc3b191c7430.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилдан ишлаб чиқариш ва инфратузилма лойиҳаларининг 55 фоизи “яшил” бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.Айтилишича, сўнгги йилларда мамлакатнинг жами қувватларида “яшил” энергия улуши 16 фоизга етди. Бу йил уни 26 фоизга чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун яна 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол станцияcи, 160 мегаваттли 5 та йирик ГЭС ва 1,8 гигаваттли энергия сақлаш қувватлари ишга туширилади.Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 19-мактаб тажрибаси асосида боғча, мактаб ва шифохоналарда иссиқлик насосини жорий қилиш оммалаштирилади.Давлат раҳбари ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келганини таъкидлади. Мисол учун, электротехника, автомобилсозлик, фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида 1 тонна энергия сарфига тўғри келадиган қўшилган қиймат кимё, қурилиш материаллари, тўқимачилик тармоғидагидан 15-20 баробар юқори.Юқоридаги соҳаларда ҳам ресурсларни тежаш, кам энергия сарфлаб, кўп қўшилган қиймат олаётган тармоқларни ривожлантириш вазифаси қўйилди. Энергия истеъмоли юқори бўлган 400 та йирик саноат корхонаси энергия аудитдан ўтказилиб, тежамкор технологиялар жорий қилиниши белгиланди.Энергетика мажмуаларини барпо этишда 4 миллиард долларлик ускуна ва бутловчи қисмлар маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилади. Бу орқали йирик лойиҳаларда “яшил компонент” улуши 25 фоиздан 31 фоизга етади.“Яшил макон” дастури доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экилмоқда. Ўтган 3 йилда 698 та боғ ва 316 та жамоат парки ташкил этилди. Орол денгизининг қуриган тубида қарийб 2 миллион гектарли бутазор барпо этилди.Буни давом эттирган ҳолда, бу йил кўчатчиликка ихтисослашган 18 та ўрмон хўжалиги ташкил қилинади. Уларда “илм-лойиҳа-амалиёт” тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, уруғчилик лабораториялари, интенсив тажриба участкалари ва “оналик” плантациялари йўлга қўйилади.Ушбу хўжаликларда жорий йилда 123 миллион туп кўчат тайёрланади. “Яшил олам” платформаси ишга туширилиб, уларни онлайн сотиб олиш йўлга қўйилади.Ҳудудида дарахт эккан, ишлаб чиқаришда экологик тоза ускуна ва материаллардан фойдаланганларга “яшил тадбиркор” мақоми берилади. Бу тадбиркорлар рейтингида ҳам инобатга олинади. Уларга ташқи бозорларга чиқиши учун “яшил сертификат” олиш, бозор топишда ҳар томонлама ёрдам берилади.
https://sputniknews.uz/20241123/yashil-makon-mirziyoev-yangi-boqqa-kochat-ekdi-46778181.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15797838_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_5eb41b77c3b2ece3c4a9628df7568433.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, яшил энергия, “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, шавкат мирзиёев, экология , гэс
жамият, ўзбекистон, яшил энергия, “яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, шавкат мирзиёев, экология , гэс
Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳитни асрашдаги режалари маълум қилинди
09:00 28.01.2025 (янгиланди: 10:25 28.01.2025) Мамлакатда “яшил” энергия улуши 16 фоизга етди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилдан ишлаб чиқариш ва инфратузилма лойиҳаларининг 55 фоизи “яшил” бўлади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан ўтказилган йиғилишда
маълум қилинди. Айтилишича, сўнгги йилларда мамлакатнинг жами қувватларида “яшил” энергия улуши 16 фоизга етди. Бу йил уни 26 фоизга чиқариш режалаштирилган. Бунинг учун яна 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол станцияcи, 160 мегаваттли 5 та йирик ГЭС ва 1,8 гигаваттли энергия сақлаш қувватлари ишга туширилади.
“Давлатимиз раҳбари бунга қўшимча яна 1 гигаватт қувватли лойиҳаларни шакллантириш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, давлат корхоналари, саноат ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда хонадонларда қуёш панеллари ўрнатишни рағбатлантириш давом эттирилади. Бунга 2 триллион сўм кредит ажратилади”, — дейилади хабарда.
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги 19-мактаб тажрибаси асосида боғча, мактаб ва шифохоналарда иссиқлик насосини жорий қилиш оммалаштирилади.
“Бу йил камида 6 фоиз иқтисодий ўсиш суръатини сақлаб қолиб, ялпи ички маҳсулотни 125 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган. Бунга эришишда омилкорлик ва тежамкорлик жуда муҳим. Шу боис Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазирига энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни 15-20 фоизгача қисқартириш ва қўшилган қийматни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди”, — дея қайд этилган хабарда.
Давлат раҳбари ресурс тежамкор иқтисодиёт моделига ўтиш вақти келганини таъкидлади. Мисол учун, электротехника, автомобилсозлик, фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида 1 тонна энергия сарфига тўғри келадиган қўшилган қиймат кимё, қурилиш материаллари, тўқимачилик тармоғидагидан 15-20 баробар юқори.
Юқоридаги соҳаларда ҳам ресурсларни тежаш, кам энергия сарфлаб, кўп қўшилган қиймат олаётган тармоқларни ривожлантириш вазифаси қўйилди. Энергия истеъмоли юқори бўлган 400 та йирик саноат корхонаси энергия аудитдан ўтказилиб, тежамкор технологиялар жорий қилиниши белгиланди.
“Бу йил ишлаб чиқариш ва инфратузилма лойиҳаларининг 15 фоизи, 2027 йилдан 30 фоизи, 2030 йилдан 55 фоизи “яшил” бўлади. Кам углеродли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлардан 300 миллион доллар ресурс жалб қилинади”, — дея аниқлик киритилган хабарда.
Энергетика мажмуаларини барпо этишда 4 миллиард долларлик ускуна ва бутловчи қисмлар маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилади. Бу орқали йирик лойиҳаларда “яшил компонент” улуши 25 фоиздан 31 фоизга етади.
“Яшил макон” дастури доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экилмоқда. Ўтган 3 йилда 698 та боғ ва 316 та жамоат парки ташкил этилди. Орол денгизининг қуриган тубида қарийб 2 миллион гектарли бутазор барпо этилди.
Буни давом эттирган ҳолда, бу йил кўчатчиликка ихтисослашган 18 та ўрмон хўжалиги ташкил қилинади. Уларда “илм-лойиҳа-амалиёт” тамойили асосида генетик селекция ишлари кучайтирилиб, уруғчилик лабораториялари, интенсив тажриба участкалари ва “оналик” плантациялари йўлга қўйилади.
Ушбу хўжаликларда жорий йилда 123 миллион туп кўчат тайёрланади. “Яшил олам” платформаси ишга туширилиб, уларни онлайн сотиб олиш йўлга қўйилади.
Ҳудудида дарахт эккан, ишлаб чиқаришда экологик тоза ускуна ва материаллардан фойдаланганларга “яшил тадбиркор” мақоми берилади. Бу тадбиркорлар рейтингида ҳам инобатга олинади. Уларга ташқи бозорларга чиқиши учун “яшил сертификат” олиш, бозор топишда ҳар томонлама ёрдам берилади.