“Яшил макон”: Мирзиёев янги боққа кўчат экди
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посадил дерево в новом саду, создаваемом в рамках общенационального проекта "Яшил макон"
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Тадбирни видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жамоатчилиги ҳам кузатди. У ерларда ҳам кўчатлар экилди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боққа кўчат экди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Бу йил пойтахтнинг Бектемир туманида, Тошкент ҳалқа йўли бўйида яшил ҳудудга асос солинди. Бунинг учун 100 гектар ер ажратилган бўлиб, икки йилда жами 100 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилади. Уларни парваришлаш учун 3 та сунъий сув хавзаси ва 12 та қудуқ барпо этилди.
Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар билан суҳбатлашди, уларга ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшаётгани учун миннатдорлик билдирди.
“Бу анъана ўзи бизда бор. Халқимиз табиатни “она” дейди, ерни, сувни эъзозлайди. Бунинг замиридаги ҳақиқат ҳозирги экологик муаммолар таъсирида яққол намоён бўлаяпти. Шунинг учун “Яшил макон” лойиҳасини бошладик. Келгуси йил номини ҳам атроф-муҳитни асраш масаласига бағишладик. Энди бу ташаббуслар кенг ёйилиши, айниқса, ёшларимизга чуқур сингиши зарур. Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
7/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
8/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
9/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
7/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
8/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
9/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
Тадбирни видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жамоатчилиги ҳам кузатди. У ерларда ҳам кўчатлар экилди. Ушбу кузги мавсумда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
Баҳорда 138 миллион дона кўчат экилган эди. Вазирлик ва ҳокимликлар 257 та боғ барпо қилган. Йирик саноат корхоналари ва чиқинди полигонлари атрофига ҳам дарахтлар экилиб, “яшил белбоғ”лар ташкил қилинмоқда.
Умуман, охирги 3 йилда Ўзбекистон бўйича жами 646 миллион туп кўчат ва буталар экилган. Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошган.