Ўзбекистон ва Россия мигрантларнинг муаммоларини ҳал қилишда ҳамкорлик бошлади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишЦентр содействия мигрантам в Волгограде
Центр содействия мигрантам в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2025
Oбуна бўлиш
Энди Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Россиянинг "Меҳнат низоларини ҳал қилиш маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди агентлик матбуот хизмати.

“Меморандум доирасида Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича БЕПУЛ юридик ёрдам кўрсатилади. Яъни иш берувчилар билан меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал қилишда медиация усулида юридик кўмак берилади”, — дейилган хабарда.

Агар Ўзбекистон фуқаролари меҳнат ҳуқуқи соҳасида маслаҳат олмоқчи ёки иш берувчилар билан меҳнат низоларини ҳал қилмоқчи бўлишса, у ҳолда марказнинг расмий сайтида сўров қолдиришлари мумкин бўлади.
Меҳнат низоларини ҳал қилиш марказининг ходими мурожаат йўллаган фуқаро билан боғланади ва мавжуд муаммони Россия Федерацияси қонунчилиги доирасида ҳал қилишнинг энг яхши усулларини аниқлашга ёрдам беради.
Медиация - бу низоли томонлар ўртасидаги муносабатларни тиклаш ва келишувга эришиш учун медиаторнинг ёрдами билан амалга ошириладиган ҳуқуқий ёрдам тури.
Россия қурилиш компанияси ўзбекистонлик мигрантлар учун ўқув курслари ташкил этмоқчи
Россияда ишламоқчи бўлганлар учун бепул рус тили курслари очилади
Ўзбекистонда россиялик иш берувчиларнинг талабномаларига асосан ишга қабул қилиш учун номзодлар қандай имтиҳондан ўтмоқдалар? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2025
Матбуот маркази
Россиялик иш берувчиларнинг талабномалари: номзодлар қандай имтиҳондан ўтишмоқда?
Янгиликлар лентаси
0