https://sputniknews.uz/20250125/rossiya-qurilish-kompaniyasi-migrantlar-47689908.html
Россия қурилиш компанияси ўзбекистонлик мигрантлар учун ўқув курслари ташкил этмоқчи
Россия қурилиш компанияси ўзбекистонлик мигрантлар учун ўқув курслари ташкил этмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Бош консулхонасида Свердловск вилоятидаги "ЕНКО" қурилиш корхонаси вакили Андрей Костарев билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар аввалида Россия томонига Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.Мазкур қарорда белгиланган муҳим вазифаларни бажариш бўйича Бош консулхона томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилаётгани, хорижий, шу жумладан Россиянинг салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани билдирилди.
2025-01-25T18:18+0500
2025-01-25T18:18+0500
2025-01-25T18:23+0500
миграция
мигрантлар
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
қурилиш
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798201_310:340:2684:1675_1920x0_80_0_0_679a812c1a7b495ee3abd7172658f420.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия қурилиш компанияси мигрантлар учун махсус қурилиш техникаларини бошқариш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Ўзбекистон Бош консулхонасида Свердловск вилоятидаги "ЕНКО" қурилиш корхонаси вакили Андрей Костарев билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар аввалида Россия томонига Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.Мазкур қарорда белгиланган муҳим вазифаларни бажариш бўйича Бош консулхона томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилаётгани, хорижий, шу жумладан Россиянинг салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани билдирилди."ЕНКО" вакили, шунингдек, рус тилини ўргатиш ва махсус қурилиш техникаларини бошқариш бўйича ўқув курсларни яратишни таклиф қилди ва ушбу дастурларни икки мамлакат ҳудудида амалга ошириш учун сармоя киритишга тайёрлигини таъкидлади.Томонлар ишчи кучини жалб этиш учун танловлар ўтказиш, уларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштириш ва мигрантларни иш жойига олиб келиш масалалари хусусида фикр алмашди.
https://sputniknews.uz/20250123/rossiyalik-ish-beruvchilar-imtihon-47669485.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/06/20798201_117:0:2848:2048_1920x0_80_0_0_166c9eef0da05cdad076f9f9f74e2824.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия қурилиш компанияси мигрантлар
россия қурилиш компанияси мигрантлар
Россия қурилиш компанияси ўзбекистонлик мигрантлар учун ўқув курслари ташкил этмоқчи
18:18 25.01.2025 (янгиланди: 18:23 25.01.2025) Андрей Костарев ташкилотнинг иш режалари, 2028 йилгача бўлган даврда объектларнинг қурилиш режалари ишлаб чиқилгани ва 1500 га яқин иш ўрни яратилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия қурилиш компанияси мигрантлар учун махсус қурилиш техникаларини бошқариш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Ўзбекистон Бош консулхонасида Свердловск вилоятидаги "ЕНКО" қурилиш корхонаси вакили Андрей Костарев билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар аввалида Россия томонига Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.
Мазкур қарорда белгиланган муҳим вазифаларни бажариш бўйича Бош консулхона томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилаётгани, хорижий, шу жумладан Россиянинг салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани билдирилди.
Андрей Костарев ташкилотнинг иш режалари, 2028 йилгача бўлган даврда объектларнинг қурилиш режалари ишлаб чиқилгани ва 1500 га яқин иш ўрни яратилишини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги кунда 200 нафар малакали қурувчилар бандлигини таъминлаш имконияти бор.
"ЕНКО" вакили, шунингдек, рус тилини ўргатиш ва махсус қурилиш техникаларини бошқариш бўйича ўқув курсларни яратишни таклиф қилди ва ушбу дастурларни икки мамлакат ҳудудида амалга ошириш учун сармоя киритишга тайёрлигини таъкидлади.
Томонлар ишчи кучини жалб этиш учун танловлар ўтказиш, уларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштириш ва мигрантларни иш жойига олиб келиш масалалари хусусида фикр алмашди.