https://sputniknews.uz/20250107/shavkat-mirziyoev-ilhom-aliev-hamdardlik-maktub-47469421.html
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга ҳамдардлик мактуби йўллади
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга ҳамдардлик мактуби йўллади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: мен ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари қайғусига шерикман. 07.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-07T15:17+0500
2025-01-07T15:17+0500
2025-01-07T15:17+0500
жамият
ўзбекистон
озарбайжон
шавкат мирзиёев
илҳом алиев
мактуб
ҳамдардлик
самолёт ҳалокати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1c/44569617_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1183d7faceedcba707548fc7eed26202.png
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев AZAL самолёти ҳалокати муносабати билан Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга ҳамдардлик мактуби йўллади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 25 декабрь куни Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти Оқтов шаҳри яқинида 3 км узоқликда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолётда 67 киши - 62 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Самолётда бўлган 37 нафар Озарбайжон фуқаросидан 23 нафари ҳалок бўлган, 14 нафари тирик қолган. Қирғизистондан келган уч нафар йўловчи ҳам тирик қолган. 16 нафар Россия фуқаросидан етти нафари ҳалок бўлди, тўққиз нафари тирик қолди. Самолётдаги барча олти Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлган. Парвоз экипажи беш кишидан иборат эди: улардан иккитаси ҳалок бўлди, учтаси омон қолди. Шавкат Мирзиёев Оқтовдаги самолёт ҳалокатидан кейин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1c/44569617_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_760addaf07627bb59a4c1a0763472fc4.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, озарбайжон, шавкат мирзиёев, илҳом алиев, мактуб, ҳамдардлик, самолёт ҳалокати
жамият, ўзбекистон, озарбайжон, шавкат мирзиёев, илҳом алиев, мактуб, ҳамдардлик, самолёт ҳалокати
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга ҳамдардлик мактуби йўллади
Мирзиёев: мен ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари қайғусига шерикман.
TOШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев AZAL самолёти ҳалокати муносабати билан Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга ҳамдардлик
мактуби йўллади. “Оқтов шаҳри яқинида Озарбайжон Ҳаво Йўллари фуқаро самолётининг фожиали ҳалокатга учраши муносабати билан чуқур ҳамдардлигимни қабул қилинг. Мен ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари қайғусига шерикман ва уларни қўллаб-қувватлайман, шунингдек, барча жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, — дейилган мактубда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 25 декабрь куни Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти Оқтов шаҳри яқинида 3 км узоқликда фавқулодда қўнишни амалга оширди. Самолётда 67 киши - 62 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Самолётда бўлган 37 нафар Озарбайжон фуқаросидан 23 нафари ҳалок бўлган, 14 нафари тирик қолган. Қирғизистондан келган уч нафар йўловчи ҳам тирик қолган. 16 нафар Россия фуқаросидан етти нафари ҳалок бўлди, тўққиз нафари тирик қолди.
Самолётдаги барча олти Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлган. Парвоз экипажи беш кишидан иборат эди: улардан иккитаси ҳалок бўлди, учтаси
омон қолди. Шавкат Мирзиёев Оқтовдаги самолёт ҳалокатидан кейин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик
билдирган эди.