Оқтовдаги авиаҳалокат: Озарбайжон ФВВ жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълум қилди

© Пресс-служба акимата Мангистауской областиПравительственная комиссия начала работу на месте крушения самолета в Актау
Правительственная комиссия начала работу на месте крушения самолета в Актау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2024
Oбуна бўлиш
Бугун Озарбайжонда мотам куни бошланди.
TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Қозоғистондаги авиаҳалокатдан жабрланган 3 нафар Озарбайжон фуқароси реанимацияда, бошқа жароҳатланган фуқароларнинг соғлиғи қониқарли деб баҳоланмоқда, улар яқин кунларда уйларига етказилади. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар берди.

“Камоледдин Ҳайдаровнинг сўзларига кўра, реанимацияда бўлган уч кишидан ташқари, қолган жабрланганларнинг соғлиғи қониқарли деб баҳоланмоқда”, — дейилади хабарда.

Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, шифокорлар тавсияларидан келиб чиқиб, енгил тан жароҳати олган жабрланганлар яқин кунларда психологик ҳолатини инобатга олган ҳолда ватанига етказилишини ҳам қайд этди.
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида йўловчи самолётининг қулаши муносабати билан Озарбайжонда мотам куни бошланди.
Мирзиёев самолёт ҳалокати муносабати билан Алиев ва Путинга ҳамдардлик билдирди

“25 декабрь куни Бокудан Грознийга учаётган "Embraer 190" йўловчи самолёти ҳалокатга учраганлиги муносабати билан 26 декабрь куни Озарбайжонда мотам эълон қилинди”, — дейилади Озарбайжон президентининг тегишли фармойишида.

Sputnik Озарбайжоннинг Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб хабар беришича, айни пайтда бошқарма маъмурий биносида ҳалок бўлганларнинг яқин қариндошларининг ДНК таҳлили ўтказилмоқда.
Авиаҳалокат натижасида 38 киши ҳалок бўлди. Самолётда 67 киши - 62 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Самолётда бўлган 37 нафар Озарбайжон фуқаросидан 23 нафари ҳалок бўлган, 14 нафари тирик қолган. Қирғизистондан келган уч нафар йўловчи ҳам тирик қолган. 16 нафар Россия фуқаросидан етти нафари ҳалок бўлди, тўққиз нафари тирик қолди. Самолётдаги барча олти Қозоғистон фуқароси ҳалок бўлган. Парвоз экипажи беш кишидан иборат эди: улардан иккитаси ҳалок бўлди, учтаси омон қолди.
Крушение самолета в Актау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2024
Қозоғистонда Бокудан Грознийга учаётган самолёт ҳалокатга учради — дастлабки маълумотлар
Янгиликлар лентаси
0