Қозоғистонда Бокудан Грознийга учаётган самолёт ҳалокатга учради — дастлабки маълумотлар

© Foto : БалтабаевКрушение самолета в Актау
Крушение самолета в Актау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2024
Oбуна бўлиш
Ҳодиса самолётнинг қушлар галаси билан тўқнашгани сабабли содир бўлган.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Оқтовда AZAL самолёти ҳалокатга учради, осон қолганлар бор. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Боку-Грозний рейсини амалга ошираётган Embraer 190 самолёти Оқтов шаҳри яқинида 3 км узоқликда фавқулодда қўнишни амалга оширди.
"Бокудан Грознийга учаётган самолёт Каспий денгизи узра “SOS” сигналини берди. Кейин у Қозоғистонга йўл олди ва у ерда Оқтов аэропортида ҳалокатга учради", дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотлар:
Ҳодисага самолёт ва қушлар галаси ўртасидаги тўқнашув сабаб бўлган;
Қозоғистон ФВВнинг 52 нафар ходими ва 11 бирлик техникаси Оқтовга самолёт қулаган жойга етиб борган;
Самолёт бортида 69 нафар йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган;
Самолёт бортида Озарбайжоннинг 37, Россиянинг 16, Қозоғистоннинг 6 ва Қирғизистоннинг 3 нафар фуқароси бўлган.;
Авиаҳалокатдан сўнг 29 киши (3 нафари болалар) Оқтов кўп тармоқли шифохонасига ётқизилди;
Самолёт “Azerbaijan Airlines” тегишли. Ҳаво кемаси экипажи қулашдан олдин фавқулодда қўнишга рухсат сўраган;
Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда. Махсус текширув ўтказилади.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев самолёт ҳалокати муносабати билан МДҲ саммитидан Россиядан Бокуга қайтди.
Озарбайжонда 26 декабр мотам куни деб эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0