Мирзиёев самолёт ҳалокати муносабати билан Алиев ва Путинга ҳамдардлик билдирди

© Foto : акимат АктауМесто крушения самолета близ Актау
Место крушения самолета близ Актау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2024
Oбуна бўлиш
Шерзод Асадов: давлат раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
TOШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оқтовдаги самолёт ҳалокатидан кейин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади”, — деб ёзади Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, давлат раҳбари барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.
Крушение самолета в Актау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2024
Қозоғистонда Бокудан Грознийга учаётган самолёт ҳалокатга учради — дастлабки маълумотлар
Янгиликлар лентаси
0