https://sputniknews.uz/20250106/rossiya-misis-universitet-ozbekiston-energetik-litsenziya-47451811.html
Россиянинг “МИСиС” университети Ўзбекистонда энергетикларни тайёрлаш учун лицензия олди
Россиянинг “МИСиС” университети Ўзбекистонда энергетикларни тайёрлаш учун лицензия олди
Sputnik Ўзбекистон
Талабалар қабули 2025 йилдан бошланади. 06.01.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-01-06T11:22+0500
2025-01-06T11:22+0500
2025-01-06T11:22+0500
жамият
ўзбекистон
россия
таълим
энергетика
энергетика вазирлиги
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0f/14980037_0:215:2875:1832_1920x0_80_0_0_96541de124dd0e5965b8e9411a1082aa.jpg
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россиянинг “МИСиС” Фан ва технология университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиали "Электр энергетикаси ва электротехника" йўналиши бўйича таълим бериш учун лицензия олди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Талабалар қабули 2025 йилдан бошланади. Филиал негизида магистрлик дастурларини ўз ичига олган Илғор муҳандислик мактаби (ИММ) ҳам ташкил этилади. Филиал 2018 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва аллақачон кончилик, металлургия ва автоматлаштириш соҳасида мутахассислар тайёрламоқда."Бу катта ютуқ" — Фалков Ўзбекистондаги Россия ОТМларини юқори баҳолади
https://sputniknews.uz/20240917/russia-uzbekistan-misis-universitet-energetika-45703433.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0f/14980037_73:0:2802:2047_1920x0_80_0_0_03686b3dc4e766484da217b7965c3325.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия, таълим, энергетика, энергетика вазирлиги, талабалар
жамият, ўзбекистон, россия, таълим, энергетика, энергетика вазирлиги, талабалар
Россиянинг “МИСиС” университети Ўзбекистонда энергетикларни тайёрлаш учун лицензия олди
Талабалар қабули 2025 йилдан бошланади.
TOШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Россиянинг “МИСиС” Фан ва технология университетининг Олмалиқ шаҳридаги филиали "Электр энергетикаси ва электротехника" йўналиши бўйича таълим бериш учун лицензия олди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистонда яна бир университет филиалида халқаро даражадаги энергетиклар тайёрланиши бошланади. "МИСИС" университетининг Олмалиқ филиали "Электр энергетикаси ва электротехника" йўналиши бўйича таълим бериш учун лицензия олди. Лицензия олиш жараёни бир йилдан ортиқ вақт талаб этади ва бир қатор вазифаларни ўз ичига олади: кампусда шароит яратишдан тортиб, профессор-ўқитувчилар таркибини тайёрлашгача”, — дейилади хабарда.
Талабалар қабули 2025 йилдан бошланади. Филиал негизида магистрлик дастурларини ўз ичига олган Илғор муҳандислик мактаби (ИММ) ҳам ташкил этилади.
Филиал 2018 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва аллақачон кончилик, металлургия ва автоматлаштириш соҳасида мутахассислар тайёрламоқда.