https://sputniknews.uz/20240917/russia-uzbekistan-misis-universitet-energetika-45703433.html
Энди Россиянинг “МИСиС” университети Ўзбекистонда халқаро энергетикларни тайёрлайди
Энди Россиянинг “МИСиС” университети Ўзбекистонда халқаро энергетикларни тайёрлайди
Sputnik Ўзбекистон
Келаси йилдан “МИСиС” Фан ва технология университети Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрларни тайёрлашни бошлайди. 17.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-17T13:12+0500
2024-09-17T13:12+0500
2024-09-17T13:12+0500
россия
ўзбекистон
талабалар
абитуриент
университет
энергетика
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41834217_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_9a87a4425bcea1d3f4fc0f9bfefbe787.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Энди Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади, дея хабар берди "МИСИС" Фан ва технология университети.Қайд этилишича, "МИСИС" Фан ва технология университетининг Олмалиқ филиали "Электр энергетикаси ва электротехника" таълим йўналиши бўйича лицензия олди.Лицензияларни олиш жараёни талабалар шаҳарчасидаги шароитлардан тортиб, профессор-ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасини белгилашгача бўлган жараён бир йилдан ортиқ машаққатли меҳнатни талаб этди.Шу билан бирга, икки давлат президентларининг қарори билан МИСиС Фан ва технологиялар университетининг Олмалиқ филиали негизида Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Мактабда ўқув жараёни таълим йўналиши бўйича магистратура дастурлари асосида амалга оширилади.Бўлажак талабаларни қабул қилиш ҳам 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20240502/bu-katta-yutuq-falkov-ozbekistondagi-russia-otmlarini-yuqori-baholadi-43709131.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/1b/41834217_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0c65de3773bd52616b064af3419fa02c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, талабалар, абитуриент, университет, энергетика, жамият
россия, ўзбекистон, талабалар, абитуриент, университет, энергетика, жамият
Энди Россиянинг “МИСиС” университети Ўзбекистонда халқаро энергетикларни тайёрлайди
Келаси йилдан “МИСиС” Фан ва технология университети Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрларни тайёрлашни бошлайди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Энди Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади, дея хабар берди "МИСИС" Фан ва технология университети.
Қайд этилишича, "МИСИС" Фан ва технология университетининг Олмалиқ филиали "Электр энергетикаси ва электротехника" таълим йўналиши бўйича лицензия олди.
“Энди филиал келажакда халқаро даражадаги энергетика ходимларини тайёрлайди! Абитуриентларни қабул қилиш кейинги 2025/2026 ўқув йилига режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Лицензияларни олиш жараёни талабалар шаҳарчасидаги шароитлардан тортиб, профессор-ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасини белгилашгача бўлган жараён бир йилдан ортиқ машаққатли меҳнатни талаб этди.
"Ҳар бир жиҳат махсус комиссия томонидан ўрганилди. Филиал 2023 йил февраль ойида ҳужжатларни топширган бўлса, 2024 йил август ойига келибгина лицензия берилди", — дея аниқлик киритилган хабарда.
Шу билан бирга, икки давлат президентларининг қарори билан МИСиС Фан ва технологиялар университетининг Олмалиқ филиали негизида Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Мактабда ўқув жараёни таълим йўналиши бўйича магистратура дастурлари асосида амалга оширилади.
Бўлажак талабаларни қабул қилиш ҳам 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.