"Бу катта ютуқ" — Фалков Ўзбекистондаги Россия ОТМларини юқори баҳолади

© Минобрнауки РФРоссия таълим вазири Валерий ФалковнингЎзбекистонга ташрифи
Россия таълим вазири Валерий ФалковнингЎзбекистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Oбуна бўлиш
Россия таълим вазири ўзбекистонлик талабаларнинг Россия ОТМлари филиалида тайёрлаш жараёнини юқори баҳолади ва талабаларни кириб келаётган Ғалаба куни билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Россия таълим вазири Валерий Фалков Ўзбекистонга ташрифининг иккинчи кунида МИСИС*нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалига ташриф буюрди.
2018 йилдан буён филиал Ўзбекистон кон-металлургия саноати учун юқори малакали кадрлар тайёрлаб келмоқда. Бу ерда 850 нафардан ортиқ киши таҳсил олади. Олийгоҳ “Олмалиқ КМК”, “Навоий КМК”, "Ўзметкомбинат", "Ўзвтортцветмет" ва бошқалар учун кадрлар тайёрлаб беради.
Вазир бу ерда таълим юқори даражада ташкил этилганини қайд этди.

“Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим ва шуни айтишим мумкинки, бу ерда кўрган Россия ОТМлари филиаллари мукаммал жиҳозланган, кадрлар тайёрлаш жараёни мутахассислар ким ва нима учун тайёрланаётганини яхши тушунган ҳолда ташкил қилинган. Ва энг асосийси, бу ушбу ОТМларда мен ўқувчиларнинг ёниб турган кўзларини кўрдим. Азиз дўстлар, бу катта ютуқ, биз бундан буён ҳам фаол ишлашимиз, мамлакатларимизни янада ривожлантириш йўлида билим ва кўникмаларни оширишимиз керак”, — деди Россия таълим ва фан вазири.

“Филиал фаол ва уйғун ривожланаётганини кўриб турибмиз. – Бу ерда юқори сифатли олий таълим олиш, ёшларни Россия ва Ўзбекистон маданияти ва тарихи ранг-баранглиги, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликнинг барча динамикасини чуқур англаган ҳолда тарбиялаш учун барча имкониятлар яратилган", – деди у.
© Минобрнауки РФРоссия таълим вазири Валерий ФалковнингЎзбекистонга ташрифи
Министр образования и науки России Валерий Фальков посетил Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Россия таълим вазири Валерий ФалковнингЎзбекистонга ташрифи
Валерий Фалков талабаларини яқинлашиб келаётган Ғалаба байрами билан табриклади.

“Бугун, ушбу улуғ байрам – Буюк Ғалаба куни арафасида биз нафақат мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаймиз, балки жангларда қатнашганлар, жон фидо қилганлар, ўз она шаҳар ва қишлоқларига қайтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Биз биламизки, руслар, ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, украинлар ва бошқа кўплаб Совет Иттифоқи халқлари елкама-елка биргаликда Ғалабага эришдилар. Аждодларимизнинг жасоратини ёдга олиш, бу хотирани келажак авлодларга етказиш муҳим. Ҳозир олдимизда улкан, мисли кўрилмаган муаммолар турибди, бироқ мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган дўстликка таяниб, биз, албатта, ҳар қандай қийинчиликларни биргаликда енгишга қодирмиз”, — деди вазир.

Ташриф якунида вазир Олмалиқ филиали ҳудудида ўтказилган кўчат ўтқазиш маросимида иштирок этди.
© Минобрнауки РФРоссия таълим вазири Валерий ФалковнингЎзбекистонга ташрифи
Министр образования и науки России Валерий Фальков посетил Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Россия таълим вазири Валерий ФалковнингЎзбекистонга ташрифи
*МИСИС - Москва пўлат ва қотишмалар институти
Янгиликлар лентаси
0