https://sputniknews.uz/20241024/beruniy-yunesko-uzbekistan-xalqaro-mukofot-46287673.html
Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди — у кимларга берилади?
Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди — у кимларга берилади?
Sputnik Ўзбекистон
Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади. 24.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-24T12:05+0500
2024-10-24T12:05+0500
2024-10-24T12:05+0500
жамият
ўзбекистон
юнеско
абу райҳон беруний
мукофот
сунъий интеллект
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/18/46287342_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_604af83aecfa6ccc1ecd9d606f278cda.jpg
TOШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Ушбу қарор Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 220-сессиясида Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида бир овоздан қабул қилинди. Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон етакчиси Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилиш бўйича қарор қабул қилган эди. Мазкур ҳужжат Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини халқаро даражада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни янада кенгайтиришни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20221009/qomusiy-alloma-abu-rayhon-beruniy-haqida-28952514.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/18/46287342_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_0cbc395ac9b8b4db760cb11fd8de2b0c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, юнеско, абу райҳон беруний, мукофот, сунъий интеллект
жамият, ўзбекистон, юнеско, абу райҳон беруний, мукофот, сунъий интеллект
Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди — у кимларга берилади?
Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНЕСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. Ушбу қарор Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 220-сессиясида Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида бир овоздан қабул қилинди.
“Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медал билан тақдирланади”, — дейилади хабарда
Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади.
“Бу эса мазкур ташаббуснинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини ифодалайди”, — деб ёзади Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон етакчиси Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилиш бўйича қарор қабул қилган эди. Мазкур ҳужжат Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини халқаро даражада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни янада кенгайтиришни
назарда тутади.