https://sputniknews.uz/20230826/abu-rayhon-beruniy--yunesko-ozbekiston-xalqaro-mukofot-38257256.html
Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади
Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади
Sputnik Ўзбекистон
ЮНЕСКО бош қароргоҳида 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилади.
2023-08-26T13:52+0500
2023-08-26T13:52+0500
2023-08-26T13:52+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
абу райҳон беруний
париж
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/06/35761172_193:127:1280:739_1920x0_80_0_0_f2ce3905713986ef390d576c436e19a7.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади. Бу ҳақда 25 август куни президент томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.Мазкур ҳужжат Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини халқаро даражада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш мақсадида қабул қилинди.Қарорга кўра, ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади.Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилади.Шунингдек, кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастури ташкил этилади.Эслатиб ўтамиз, президентнинг ПҚ-361 сонли қарорида 2023 йил якунигача Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилиши белгиланган эди.
https://sputniknews.uz/20221009/qomusiy-alloma-abu-rayhon-beruniy-haqida-28952514.html
ўзбекистон
париж
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/06/35761172_307:55:1266:774_1920x0_80_0_0_0bce6ab06dec020c00bd35da0c3fb9d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абу райҳон беруний юнеско ўзбекистон халқаро мукофоти халқаро кўргазма тадбир ўзбекистон давлат филармонияси концерт
абу райҳон беруний юнеско ўзбекистон халқаро мукофоти халқаро кўргазма тадбир ўзбекистон давлат филармонияси концерт
Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади
ЮНЕСКО бош қароргоҳида 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади. Бу ҳақда 25 август куни президент томонидан қабул қилинган қарорда
назарда тутилган. Мазкур ҳужжат Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини халқаро даражада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги илмий-маданий алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарорга кўра, ЮНЕСКО билан ҳамкорликда сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқни тарғиб этиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНЕСКО – Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилади.
"Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида 2023 йил 4–8 сентябрь кунлари Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва ижодига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилади", дейилган ҳужжатда.
Кўргазмада тақдим этиш учун дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзмалар нусхаларидан иборат Кўргазмага бағишланган махсус каталогнинг инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилади.
Шунингдек, кўргазма доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерт дастури ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг ПҚ-361 сонли қарорида 2023 йил якунигача Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуаси қурилиши
белгиланган эди.