https://sputniknews.uz/20241022/bmt-uzbekistan-afghanistan-pozitsiya-46246254.html
БМТ Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини юқори баҳолади
БМТ Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини юқори баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили БМТ вакили билан учрашди. 22.10.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-10-22T09:08+0500
2024-10-22T09:08+0500
2024-10-22T10:24+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
бмт
гиёҳванд моддаларга қарши
коррупция
жиноятчилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1e/44599823_0:60:1160:713_1920x0_80_0_0_1dcb78f762e6df98e3ddaaf5ae1a6fe5.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон БМТ билан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши курашишдаги доимий алоқаларни давом эттиради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашди.Унда ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва савдосини камайтириш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, коррупциянинг олдини олиш, терроризмга қарши курашишда минтақа давлатларининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ишларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.Айтилишича, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича доимий алоқаларни давом эттириш ва фикр алмашиш бўйича келишувга эришилди.
https://sputniknews.uz/20240926/baxtiyor-saidov-bmt-uzbekistan-taklif-45845244.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1e/44599823_65:0:1096:773_1920x0_80_0_0_52ab4451bd71fa551c0b06aba89b9100.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, бмт, гиёҳванд моддаларга қарши, коррупция, жиноятчилик
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, бмт, гиёҳванд моддаларга қарши, коррупция, жиноятчилик
БМТ Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини юқори баҳолади
09:08 22.10.2024 (янгиланди: 10:24 22.10.2024) Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили БМТ вакили билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистон БМТ билан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши курашишдаги доимий алоқаларни давом эттиради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги
маълум қилди. Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашди.
Унда ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва савдосини камайтириш, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, коррупциянинг олдини олиш, терроризмга қарши курашишда минтақа давлатларининг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ишларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
“Штолпе Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий яхлит позициясини ривожлантириш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича доимий алоқаларни давом эттириш ва фикр алмашиш бўйича келишувга эришилди.