https://sputniknews.uz/20240926/baxtiyor-saidov-bmt-uzbekistan-taklif-45845244.html
Бахтиёр Саидов БМТда нутқ сўзлади — Ўзбекистон қандай таклифларни илгари сурди?
Бахтиёр Саидов БМТда нутқ сўзлади — Ўзбекистон қандай таклифларни илгари сурди?
Sputnik Ўзбекистон
Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади. 26.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-26T12:18+0500
2024-09-26T12:18+0500
2024-09-26T15:29+0500
сиёсат
ўзбекистон
бмт
бахтиёр саидов
афғонистон
термиз
марказий осиё
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45849408_0:22:864:508_1920x0_80_0_0_7d9a7eeeabc519de4cd78608349ea286.jpg
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади.Ўзбекистон қуйидагиларни таклиф қилди:Эслатиб ўтамиз, август ойида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан “Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини қабул қилди.
https://sputniknews.uz/20240702/mirziyoev-mintaqadagi-koprik-ornatuvchi-tashabbuskor-tinchlik-elchisi--antoniu-guterrish-44630735.html
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/1a/45849408_79:0:786:530_1920x0_80_0_0_5f728d47228a21753cbb80f28422c1d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, бмт, бахтиёр саидов, афғонистон, термиз, марказий осиё, иқлим ўзгариши
сиёсат, ўзбекистон, бмт, бахтиёр саидов, афғонистон, термиз, марказий осиё, иқлим ўзгариши
Бахтиёр Саидов БМТда нутқ сўзлади — Ўзбекистон қандай таклифларни илгари сурди?
12:18 26.09.2024 (янгиланди: 15:29 26.09.2024) Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади.
“Биз дунёнинг кўп нуқталарида нотинчликлар кучайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Иқлим ўзгариши, камбағаллик, технологик номутаносиблик каби долзарб муаммоларни ҳал қилишда барчани яқинроқ глобал ҳамкорликка чақирамиз. Барқарор ривожланиш мақсадларига содиқлик ва Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда фаол иштирок этиш бизнинг асосий устувор вазифаларимиз бўлиб қолади”, — деб ёзади вазир ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон қуйидагиларни таклиф қилди:
ривожланаётган давлатлар имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш;
барча учун хавфсиз, фойдаланиш мумкин бўлган рақамли технологиялар билан таъминлаш;
иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни, айниқса Марказий Осиёнинг заиф минтақаларида кучайтириш;
аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш;
терроризм ва коррупцияга қарши курашишда ҳаракатларимизни бирлаштириш;
Марказий Осиё ва ундан ташқарида транспорт коридорлари ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш;
Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқаролари учун ўқув марказини Глобал ўқув марказига айлантириш.
Эслатиб ўтамиз, август ойида БМТ Бош Ассамблеяси бир овоздан “Деградацияга учраган ва қурғоқ ҳудудларда барқарор ўрмонзорларни барпо этиш, дарахт экиш ва уларни тарғиб қилиш – экологик муаммоларга қарши курашнинг самарали ечими” резолюциясини
қабул қилди.