Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон парламент сайловларида муддатидан олдин овоз бериш бошланди

© Sputnik/Зафар ХалиловДосрочное голосование на президентских выборах в Ташкенте.
Досрочное голосование на президентских выборах в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2024
Oбуна бўлиш
Парламент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 23 октябрга қадар давом этади.
TOШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Бугундан Ўзбекистонда парламент сайловларида муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
Сайлов кодексига кўра, муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганда тугайди. Парламент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 16-23 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Сайлов кодексига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
МСК маълумотларига кўра, муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари участкаларда иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача, дам олиш кунлари эса соат 11.00 дан 17.00 гача давом этади.
Хорижий давлатларда ташкил этилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 9.00 дан 18.00 гача ўтказилади.
Сайловга оид маълумотлар:
Парламент сайлови 27 октябрь куни бўлиб ўтади;
Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 22 сентябрдан бошланган;
Ўзбекистонда парламент сайловлари илк бор аралаш мажоритар-пропорционал тизм асосида ўтказилади;
Қонунчилик палатасидаги 150 ўриндан 75 депутат бир мандатли сайлов округлари бўйича, қолган 75 таси эса сиёсий партиялар учун берилган овозлар асосида ягона сайлов округи бўйича сайланади;
Бўлажак сайловда беш партия бир мандатли сайлов округлари бўйича 375 нафар, ягона сайлов округи бўйича кўрсатилган 500 нафар партия рўйхатига номзодини рўйхатга олди;
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 11 нафар ва маҳаллий Кенгашларга 605 нафар ногиронлиги бўлган шахслар депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинган;
Сайлов комиссиялари таркибида 1 343 нафар ногиронлиги бўлган шахслар фаолият кўрсатиб келмоқда;
830 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган сайловчиларга кўмак берувчи волонтёрлар бириктирилмоқда;
Сайловларни ўтказиш учун 10717 та сайлов участкаси ташкил этилган, улардан 56 таси 39 та давлатда, шу жумладан 7 таси Россияда;
Тошкентдаги 16-рақамдан 25-рақамгача бўлган сайлов участкаларида электрон овоз бериш имконияти яратилади.
Ўзбекистондаги парламент сайловларини МДҲ ПАдан 60 дан ортиқ кузатувчи кузатиб боради.
МСК бу йилги сайловлардаги бюллетенларни мутлақо янги шаклда тасдиқлади. Ушбу сайлов бюллетенларининг ихчамлиги бюллетенни чоп этиш харажатларини камида 3 млрд сўмгача иқтисод қилиш имконини бермоқда. Бундан ташқари, ҳар бир сайлов тури учун бюллетенларнинг ранги ҳам турлича: Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов бюллетени оч кўк рангда, ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени оч яшил рангда, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши сайлови бўйича сайлов бюллетени оч сариқ рангда, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайлови бўйича сайлов бюллетени оч кулранг рангда.
Аввалги сайловларда овоз бериш натижаларини ҳисоблаш учун участка сайлов комиссиялари ўртача 4 соат вақт сарфлашган бўлса, янги шаклдаги сайлов бюллетенлари жорий этилиши ушбу вақтни камида 1 соатгача қисқартириш, бутун республика бўйича эса, комиссияларнинг камида 11 минг соатгача вақтини тежаш имконини беради.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сайловида Ҳамдўстлик кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилади. Талайбек Масабиров Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайлови учун МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи координатори этиб тайинланди.
Муддатидан олдин овоз берувчи сайловчилар сайлов участкасини онлайн аниқлаб олишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0