Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Қирғизистонлик депутат Ўзбекистондаги сайловларда МДҲ ПА кузатувчиларига раҳбарлик қилади

© Пресс-служба Исполнительного комитета СНГТалайбек Масабиров Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайлови учун МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи координатори этиб тайинланди
Талайбек Масабиров Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайлови учун МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи координатори этиб тайинланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2024
Oбуна бўлиш
Валентина Матвиенконинг буйруғи билан Талайбек Масабиров гуруҳ координатори этиб тайинланди.
TOШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Талайбек Масабиров Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайлови учун МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳи координатори этиб тайинланди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайловда МДҲ ПА халқаро кузатувчилари гуруҳи ишлайди.
“МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг буйруғи билан Қирғизистон Жогорку Кенеши Бюджет, иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Талайбек Масабиров гуруҳ координатори этиб тайинланди”, — дейилади хабарда.
Гуруҳ таркибига МДҲ мамлакатлари парламентлари вакиллари, Ассамблея ходимлари ва Демократия ривожланишини мониторинг қилиш халқаро институти экспертлари киради.
Кузатувчилар Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Зайниддин Низомхўжаевнинг таклифига биноан овоз бериш жараёнини кузатиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига 22 сентябрдан рухсат берилган.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон сайловда Ҳамдўстлик кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилади.
В Центральной избирательной комиссии состоялись встречи с представителями миссий по наблюдению за выборами  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2024
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
МДҲ миссияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатишга киришди
Янгиликлар лентаси
0