https://sputniknews.uz/20240827/sergey-lebedev-uzbekistan-parlament-saylov-mdh-missiya-45395861.html
Сергей Лебедев Ўзбекистондаги парламент сайловида МДҲ миссиясига раҳбарлик қилади
Сергей Лебедев Ўзбекистондаги парламент сайловида МДҲ миссиясига раҳбарлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лебедев республикада бўлиб ўтган 2019 йилги парламент сайловида ҳам миссияга раҳбар бўлган.
2024-08-27T15:12+0500
2024-08-27T15:12+0500
2024-09-20T16:51+0500
сиёсат
ўзбекистон
сайловлар
мдҳ
сергей лебедев
ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36677403_0:0:1616:909_1920x0_80_0_0_126822a4a005cfef72f6465b8619181d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сайловида Ҳамдўстлик кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Сергей Лебедевнинг номзоди Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг устав ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий ваколатли вакиллари кенгаши қарори билан тасдиқланган.Қайд этилишича, МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистон томонининг таклифига биноан “Давлатларда демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари стандартлари тўғрисида”ги Конвенция, Ўзбекистон қонунчилигига амал қилган ҳолда сайлов кампаниясини кузатиб боради.Шу билан бирга, МДҲ Кузатувчилари миссияси фаолияти очиқлик, бетарафлик ва сайлов жараёни ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига асосланади.Маълумот учун, МДҲ бош котиби 2015, 2016 ва 2021 ва 2023 йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловлари, шунингдек, 2014, 2019 йилларда бўлиб ўтган парламент сайловларида МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилган.Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар қандай ўтади?Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.Сайловда иштирок этиш учун қуйидаги сиёсий партияларга ижозат берилди:
https://sputniknews.uz/20240826/parlament-saylov-uchastka-davlatlar-45382755.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/09/36677403_66:0:1506:1080_1920x0_80_0_0_c921ac0e51cc42c6778b6985693bb4f8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сергей лебедев парламент сайлови мдҳ миссияси
сергей лебедев парламент сайлови мдҳ миссияси
Сергей Лебедев Ўзбекистондаги парламент сайловида МДҲ миссиясига раҳбарлик қилади
15:12 27.08.2024 (янгиланди: 16:51 20.09.2024) Сергей Лебедев республикада бўлиб ўтган 2019 йилги парламент сайловида ҳам миссияга раҳбар бўлган.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бош котиби Сергей Лебедев Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сайловида Ҳамдўстлик кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Сергей Лебедевнинг номзоди Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Ҳамдўстликнинг устав ва бошқа органлари ҳузуридаги Доимий ваколатли вакиллари кенгаши қарори билан тасдиқланган.
Қайд этилишича, МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистон томонининг таклифига биноан “Давлатларда демократик сайловлар, сайлов ҳуқуқлари ва эркинликлари стандартлари тўғрисида”ги Конвенция, Ўзбекистон қонунчилигига амал қилган ҳолда сайлов кампаниясини кузатиб боради.
Шу билан бирга, МДҲ Кузатувчилари миссияси фаолияти очиқлик, бетарафлик ва сайлов жараёни ва давлатнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилларига асосланади.
Маълумот учун, МДҲ бош котиби 2015, 2016 ва 2021 ва 2023 йилларда Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловлари, шунингдек, 2014, 2019 йилларда бўлиб ўтган парламент сайловларида МДҲ кузатувчилари миссиясига раҳбарлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар
бўлиб ўтади.Сайловда иштирок этиш учун қуйидаги сиёсий партияларга ижозат берилди:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясига;
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясига;
Ўзбекистон Экологик партиясига;
Ўзбекистон Халқ демократик партиясига;
Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясига.