Ўзбекистонда парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар қандай ўтади?

© Sputnik / Владимир АлексеевПроцесс голосования на президентских выборах в посольстве Узбекистана в Москве.
Процесс голосования на президентских выборах в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2024
Oбуна бўлиш
Сайловлар “Менинг танловим-обод ватаним” шиори остида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Илк бор Олий Мажлис палатаси сайловлари аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади, дея маълум қилди МСК.
Аввал хабар берилганидек, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди
Сайловлар “Менинг танловим-обод ватаним” шиори остида ўтказилади.
Сайлов кодексининг 37-моддасига кўра, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига сиёсий партиялар эга.
Сайловда иштирок этиш учун партия сайлов кампанияси бошланишидан камида 4 ой олдин Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган бўлиши керак. Шунингдек, партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида 40 минг сайловчининг имзосини тўплаши керак.
Депутатларни сайлаш 75 нафари сайловчилар томонидан номзодларга овоз бериш йўли билан (мажоритар), 75 нафари сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (пропорциональ) амалга оширилади.
Сайловларда 150 нафар Қонунчилик палатасининг депутати, 56 нафар Сенат аъзоси, 65 нафар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, 208 та туман ва шаҳарларнинг Кенгашлари депутатлари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари депутатлари сайланади.
Сиёсий тадбирда 30 мингга яқин номзодлар, 90 мингга яқин номзодларнинг ишончли вакиллари, 120 мингдан зиёд сайлов комиссиялари аъзолари ва 70 мингдан ортиқ маҳаллий ва хорижий кузатувчилар иштирок этади.
“E-SAYLOV” ахборот тизимида 400 миннга яқин сайлов жараёни иштирокчиларига оид маълумотлар базаси шакилланади:
Сайлов комиссияси аъзолари;
Депутатликка номзодлар;
Ишончли вакиллар;
Кузатувчилар.
Урна для голосования. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2023
Энди Ўзбекистонда депутатлар аралаш сайлов тизими асосида сайланади
Янгиликлар лентаси
0