Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда парламент сайловлари демократия йўлидаги муҳим қадам бўлади – Ботиржон Асадов

© Sputnik / Владимир АлексеевДосрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве.
Досрочное голосование на выборах президента Узбекистана в посольстве Узбекистана в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси фуқароларни ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишга чақирди.
TOШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Ўзбекистонда парламент сайловлари демократия йўлидаги муҳим қадам бўлади. Бу ҳақда мамлакатнинг Россия Федерациясидаги элчиси Ботиржон Асадов МДҲ Ижроия қўмитасида бўлиб ўтган сайловлар мавзусига бағишланган брифингда маълум қилди.
Ботиржон Асадов ўз сўзида республикада бўлиб ўтадиган парламент сайловлари демократияни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлишига ишонч билдирди.
“Ушбу сайловлар Ўзбекистонда демократик жараёнларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, фуқароларимизга ўз хоҳиш-истакларини билдириш, ўз манфаатларини давлат даражасида ҳимоя қиладиган ўз вакиллари – депутатларни сайлаш имконини беришига ишонч билдирмоқчиман”, — деди элчи.
Унинг сўзларига кўра, сайлов Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун ташкил этилади. Улар республика фуқаролари яшайдиган ёки ишлаётган жойларда амалга оширилади.
“Биз фуқароларимизни шу куни келиб, ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланишга чақирмоқчимиз”, — деди элчи.
Шундай қилиб, 27 октябрь куни Владивосток, Қозон, Новосибирск, Ростов, Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Москвадаги бош консулликларда сайлов жараёнлари ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг 39 та чет давлатдаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилган. Уларнинг сони Россияда 7 та.
В посольстве Узбекистана в Москве состоялся брифинг, посвященный парламентским выборам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2024
Ўзбекстонда парламент сайловлари — 2024
Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлидан қатъият билан бормоқда — Умаханов
Янгиликлар лентаси
0