https://sputniknews.uz/20241007/uzbekistan-yirik-aes-energetika-vazir-46013382.html
Ўзбекистонда йирик АЭС қурилади — Энергетика вазири
Ўзбекистонда йирик АЭС қурилади — Энергетика вазири
Sputnik Ўзбекистон
Жўрабек Мирзамаҳмудов: Ўзбекистонда келажакда йирик АЭС қурилади, лекин кичик “Росатом” станциясидан бошланади.
2024-10-07T14:12+0500
2024-10-07T14:12+0500
2024-10-07T14:51+0500
иқтисод
россия
ўзбекистон
энергетика вазирлиги
аэс
жўрабек мирзамаҳмудов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1188/43/11884305_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_4cb7066feee3aba3964972e42567295b.jpg
TOШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистонда келажакда йирик атом электр станцияси (АЭС) қурилади, соҳада мутахассислар тайёрлаш учун биринчи навбатда “Росатом” иштирокида кам қувватли АЭС қурилади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Лолазор” видеоподкастида маълум қилди. Вазирнинг айтишича, мамлакатда атом саноатини ривожлантиришни кичик қувватлардан бошлаш керак. Кам қувватли АЭСлар қандай афзалликларга эга - мутахассис жавобиМаълумот учун, 2018 йил сентябрь ойи бошида Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари республика ҳудудида атом электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. “Росатом” давлат корпорацияси ВВЭР-1200 реактор блоклари билан икки авлод “3+” энергоблоклардан иборат комплекс қуришни режалаштирмоқда. Станция қурилиши учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида устувор жой танланди. Май ойи охирида Тошкентда атом энергетикаси тарихида кам қувватли атом электр станцияларини қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси имзоланди. Нима учун Ўзбекистон кичик АЭС фойдасига танлов қилмоқда?Лойиҳа Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита РИТМ-200Н реактори) бўлган АЭСни қуришни назарда тутади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи сифатида ишлайди, маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этади. Маълум қилинишича, танланган ҳудуд аллақачон экспертизадан ўтказилган ва унинг хавфсизлиги тасдиқланган.Жиззахда бўлажак АЭС инфратузилмасини яратиш кузда бошланади
https://sputniknews.uz/20240910/uzbekistan-kam-quvvat-aes-45578985.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1188/43/11884305_224:0:2955:2048_1920x0_80_0_0_9aa4f1b3c46b7affafad4862bbab652e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жўрабек мирзамаҳмудов ўзбекистонда йирик аэс қурилади “росатом” станцияси
жўрабек мирзамаҳмудов ўзбекистонда йирик аэс қурилади “росатом” станцияси
Ўзбекистонда йирик АЭС қурилади — Энергетика вазири
14:12 07.10.2024 (янгиланди: 14:51 07.10.2024) Жўрабек Мирзамаҳмудов: Ўзбекистонда келажакда йирик АЭС қурилади, лекин кичик “Росатом” станциясидан бошланади.
TOШКЕНТ, 7 окт — Sputnik. Ўзбекистонда келажакда йирик атом электр станцияси (АЭС) қурилади, соҳада мутахассислар тайёрлаш учун биринчи навбатда “Росатом” иштирокида кам қувватли АЭС қурилади. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Лолазор” видеоподкастида маълум қилди.
“Генерация базаси — бу иссиқлик электр станциялари ва ГЭСлар, бизнинг мақсад келажакда йирик атом электр станцияси қуришдир”, — деди Мирзамаҳмудов.
Вазирнинг айтишича, мамлакатда атом саноатини ривожлантиришни кичик қувватлардан бошлаш керак.
"Нима учун аввало кичик реактордан бошламоқчимиз? Биз кичик реакторлар учун мутахассислар тайёрлашимиз керак, лекин барибир бизга катта реактор керак бўлади. Биз 2050 йилгача углерод нейтраллигига эришишга интиламиз ва бунга атом электр станцияларисиз эришиб бўлмайди. АҚШ ўз дастурини қайта кўриб чиқди. Америка дунёдаги энг кўп реакторга эга — 99 та. Европа, Корея, Япония ҳам ўз дастурларини қайта бошлади. Бутун дунё бу йўналишда ҳаракат қилмоқда”, — деди вазир.
Маълумот учун, 2018 йил сентябрь ойи бошида Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари республика ҳудудида атом электр станцияларини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган эди. “Росатом” давлат корпорацияси ВВЭР-1200 реактор блоклари билан икки авлод “3+” энергоблоклардан иборат комплекс қуришни режалаштирмоқда.
Станция қурилиши учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида устувор жой танланди. Май ойи охирида Тошкентда атом энергетикаси тарихида кам қувватли атом электр станцияларини қуриш бўйича биринчи экспорт шартномаси имзоланди.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида Россия лойиҳаси бўйича қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита РИТМ-200Н реактори) бўлган АЭСни қуришни назарда тутади. Станция қурилишида “Росатом” бош пудратчи сифатида ишлайди, маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этади. Маълум қилинишича, танланган ҳудуд аллақачон экспертизадан ўтказилган ва унинг хавфсизлиги тасдиқланган.