Ўзбекистонда қуриладиган кам қувватли АЭС фаол босқичга ўтмоқда — тафсилотлар
© Агентство "Uzatom" Ўзбекистонда АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди
© Агентство "Uzatom"
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси устида иш бошланди.
TOШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС) лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди, дея хабар берди “Ўзатом” агентлиги.
Ҳужжатнинг имзоланиши қурилиш майдончасида лойиҳани амалга ошириш учун тайёрлов ишлари, лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лицензиялаш ишларини амалга оширишнинг фаол босқичга ўтишини таъминлайди.
“Ўзатом” агентлигининг Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси ва “Атомстроэкспорт” АЖ ("АСЭ" АЖ, “Росатом”нинг муҳандислик бўлими) Ўзбекистонда қуриладиган кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзолади.
© РосатомЎзбекистонда АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди
Ўзбекистонда АЭС лойиҳаси бўйича ишларни бошлаш тўғрисида баённома имзоланди
© Росатом
Ҳужжат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев ва “Росатом” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари – Халқаро фаолият блоки директори Николай Спасский иштирокида имзоланди.
“Бугунги имзоланган ҳужжат Ўзбекистонда биринчи кам қувватли АЭС қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол ишларни бошлашга қадам ташлаганимиз далолатидир, бу эса яқин келажакда қурилиш майдончасида тўғридан-тўғри ишларни бошлаш имконини беради”, — деди “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси директори Отабек Аманов.
АСЭ АЖ Марказий Осиёда атом электр станцияларини қуриш лойиҳалари директори Павел Безруковнинг сўзларига кўра, имзоланган баённома томонларнинг норматив ва молиявий мажбуриятлари нуқтаи назаридан устувор шартларнинг бажарилишини белгилаб беради.
“Росатом"нинг муҳандислик бўлими КҚАЭСни жойлаштириш учун лицензия олиш ва қурилиш майдончасида қидирув ишларини олиб бориш бўйича фаол босқичга ўтишни бошлайди”, — деди Безруков.
АЭС лойиҳаси бўйича дастлабки ишлар июнда бошланган бўлиб, унда бўлажак атом электр станцияси қад ростлайдиган майдонда биринчи қурилиш Штаби жойлаштирилиб, режалаштирилган муддатда ишларни бошлаш имконини берадиган устувор вазифалар белгилаб олинган эди.
Август ойида атом электр станцияси қурувчилари учун вахта шаҳарчасини яратиш ишлари бошланди. Бу атом электр станцияси фаолият юритаётган ҳудудни анъанавий комплекс ривожлантириш йўлидаги биринчи қадамдир. Ҳудудда маданий-маърифий лойиҳалар, тиббиёт ташкилотлари пайдо бўлади, аҳоли яшаш пунктлари одамларни яшашга, саноат корхоналари ва тижорат ташкилотларини эса меҳнатга жалб қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда қурилажак кам қувватли атом электр станцияси лойиҳаси Россиянинг энг сўнгги ишланмаси - РИТМ-200Н номли сув билан совутиладиган ядро реакторига асосланган бўлиб, у кемаларда фойдаланиш учун мўлжалланган технологияни қуруқликда фойдаланишга мослаштириш натижасида кашф этилган.