Транспорт, тирбандлик ва қурилиш: Тошкент ҳавосининг ифлосланиш сабаблари айтилди

© Sputnik / Бахром ХатамовЗагрязнение воздуха в Ташкенте
Загрязнение воздуха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2024
Oбуна бўлиш
Экология вазирлиги: республикада ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий ва антропоген омиллар билан боғлиқ.
TOШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, яшил ҳудудларнинг камлиги атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 29 сентябрь соат кечки вақтда Тошкент шаҳрида РМ2,5-майда дисперсли заррачалар концентрацияси 166 мкг/м3 ни ташкил этиб, халқаро IQAir маълумотлар базасида дунёда эг ифлосланган шаҳарлари рейтингида 2-ўринда белгиланди.
Чексиз ифлосланиш: Марказий Осиё давлатлари тоза ҳаво учун курашиш ниятида
“Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнларининг кучайиши натижасида табиий чанглар концентрацияси кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортишига сабаб бўлмоқда. Бу республикада, айниқса, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошишига таъсир қилмоқда”, — дейилади хабарда.
Республикада ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар ҳам атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади.
“Бундан ташқари, шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, яшил ҳудудларнинг камлиги — буларнинг барчаси метеорологик шароитлар ва антропоген юклама атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келмоқда”, — дея ойдинлик киритди вазирлик.
Яшил макон, атмосфера ҳавоси ва чиқинди: Экология вазирлигининг режалари маълум қилинди
Маълумот учун, Тошкентда 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд. Унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 мингггача транспорт воситаси кириб келади. Тошкентда транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2021 йилда 212,4 минг тонна, 2022 йилда эса 403 минг тоннани ташкил этган. Яъни зарарли ташламалар 190,6 минг тоннага (47,3 %) кўпайган.
Осень в японском саду - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2024
Ҳавони мусаффо сақлаш бўйича иккита дастур ишлаб чиқилди — батафсил
Янгиликлар лентаси
0