Яшил макон, атмосфера ҳавоси ва чиқинди: Экология вазирлигининг режалари маълум қилинди

© SputnikПресс-конференция в Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан
Пресс-конференция в Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2024
Oбуна бўлиш
Экология вазирлиги: кузги кўчат экиш мавсумида республика бўйича 134 та “Яшил боғ”лар барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Экология вазирлиги Зомин тоғлари экотизимини ЮНЕСКО Умумжаҳон табиий мерос объектлари рўйхатига киритиш учун номзоднома тақдим этмоқчи. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Анжуманда вазирлик томонидан шу йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилди

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси

Қайд этилишича, кузги кўчат экиш мавсумида республика бўйича 134 та “Яшил боғ”лар барпо этилади.
“Менинг боғим” лойиҳаси доирасида ғолиб деб топилган 215 та ташаббусларнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ва кузги кўчат экиш мавсумида “яшил боғлар” ва “яшил жамоат паркларини” барпо этиш ишлари бошланади.
Йил якунига қадар Оролбўйи минтақасида 300 минг гектар майдонда шундан, Қорақалпоғистон Республикасида 200 минг, Навоий вилоятида 50 минг, Бухоро вилоятида 40 минг ва Хоразм вилоятида 10 минг гектар майдонда “Яшил қопламалар” барпо этилади.
“Жорий йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифасига мансуб саноат ҳамда йирик қурилиш материаллари, энергетика ва металлургия корхоналари томонидан ўз ва туташ ҳудудларида 10 млн дона дарахт кўчатлари экилади ва “яшил белбоғ”лар яратилади”, — дея маълум қилинди анжуманда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва мониторинг

Маълум қилинишича, йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган I ва II тоифага мансуб 80 та саноат корхонасида юқори самарадор чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади ва модернизация қилинади.
“Тоза ҳаво” ойлигининг II босқичида жами 200 минг дона автотранспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилади.
© SputnikПресс-конференция в Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан
Пресс-конференция в Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2024
Пресс-конференция в Министерство экологии, охраны окружающей среды и изменения климата Республики Узбекистан
Шунингдек, Тошкент ва Нукус шаҳрида ҳамда вилоятлар марказларида жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида (25 сентябрь, 23 октябрь, 27 ноябрь ва 25 декабрь кунлари) “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси тадбирлари ўтказилади.

Чиқиндиларни бошқариш

Айтилишича, хориж компанияси билан ҳамкорликда “Оҳангарон” маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) 15 МВт электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳа амалга оширилмоқда.
Жорий йил якунига қадар 36 та маиший чиқинди полигонлари рекультивация қилинади, 6 та полигон тартибга келтирилади ҳамда 22 та чиқиндиларни қайта юклаш станциялари қурилади.
“Cанитар тозалаш корхоналари маблағлари ҳисобидан 771 та махсус техника, 950 та чиқинди йиғиш шохобчалари қурилиб, 5 232 та чиқинди контейнерлари харид қилинади. “Тиббиёт чиқиндилардан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш” амалга оширилади. Жумладан, 2024 йилда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг 11 та йирик тиббиёт муассасаларида соатига 1,1 тонна тибибёт чиқиндиларини утилизация қилиш станциялари барпо этилади”, — дея маълум қилинди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, сунъий йўлдош суратлари орқали 254,1 млн дона дарахтларнинг координаталари аниқланиб, рақамли харитаси яратилди. 553,1 мингдан ортиқ дарахтларнинг паспорти шакллантирилиб, тўлиқ параметрлари бўйича маълумотлар электрон платформага киритилди.
“Қўшни республикалар билан чегарадош ҳудудлар орқали кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларнинг йиллик сонини аниқлаш бўйича идоралараро электрон ахборот алмашуви тизими ишлаб чиқилди ҳамда Фанлар академияси билан ҳамкорликда Қўшни республикалар билан чегарадош ҳудудлар орқали кўчиб юрувчи ҳайвон турлари рўйхати шакллантирилди”, — дея қайд этилди анжуманда.
Шу йил якунига қадар 13 та ер усти табиий сув объектининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, шу жумладан, соҳил бўйи минтақалари белгиланиб, Бухоро ва Жиззах вилоятларидаги иқтисодий аҳамиятга эга ҳайвонлар ва Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги истиқболли хом ашёбоп ўсимликларининг давлат рўйхати ва кадастри яратилади. Ушбу ҳудудларда жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг флора тур таркиби инвентаризация қилинмоқда.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар

Шу йил якунига қадар Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ер майдонлари кенгайтирилади. Вазирлик тизимидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг 120 нафар ходими малакаси оширилади.
“Зомин тоғлари экотизимини ЮНЕСКО Умумжахон табиий мерос объектлари рўйхатига киритиш учун номзоднома тақдим этилади. “Жайрон” питомнигидан 30 бош туркман қулонлари Қорақалпоғистон Республикасига, “Қуйи Амударё давлат биосфера резервати”дан 20 бош Бухоро буғиси тўқайзорларга кўчирилади”, — дея маълум қилинди тадбирда.

Ўрмон хўжалиги

Қайд этилишича, ўрмон фондининг суғориш имконияти мавжуд бўлган ерларида 1 000 гектар тез ўсувчи дарахтлар плантациялари, тоғ ва тоғолди ҳудудларида 500 гектар майдонда ҳимоя дарахтзорлари барпо қилинади.
Ўрмон хўжаликлари томонидан фойдаланилмаётган 3 минг
500 гектар ер майдонлари ўзлаштирилади ҳамда республиканинг ўрмон билан қопланганлик даражаси 8.1 фоиз(3 млн 650 минг гектар)га етказилади.
“Чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида чўлланиш ва қум кўчиши, сув
ва тупроқ эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида 2 минг 400 гектар ер майдонларида ҳимоя ўрмонзорлари (иҳота) барпо этилади”, — дея маълум қилинди.

Гидрометеорология

“Қашқадарё вилоятида “Тахтақорача” қор кўчки станцияси ташкил этиш ҳамда замонавий автоматлаштирилган кузатув тизимини жорий этиш орқали давонда метеорологик прогнозларишончлилиги оширилади”, — дейди мутахассислар.
Республиканинг 9 та ҳудудида сув ресурсларининг ҳолатини онлайн мониторинг қилиш ҳамда тошқинлар, сел оқимлари ҳақида барвақт огоҳлантириш, республика бўйлаб ер усти сувлари ҳисобини юритиш мақсадида 35 та гидрологик кузатув пунктлари жихозланади.
Сурхондарё вилоятига 1 дона метеорологик радиолакатор ускунасини ўрнатиш орқали Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудлари тўлиқ қамраб олиш ҳамда тоғ ва тоғолди ҳудудларда ҳавфли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлаш ва содир бўлиши хавфи юқори бўлган зоналар аниқланади.
“Республика ҳудудида 4 та “Чақмоқ ҳодисасини аниқлаш” автоматик станцияларини жорий этилиши натижасида реал вақт давомида кузатишниташкил этиш орқали хавфли гидрометеорологик ҳодисалар содир бўлиши хавфи юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш ҳамда тегишли профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмава тавсиялар ишлаб чиқилади”, — дея қайд этилди.
Тизимда Финляндия тажрибасини қўллаган ҳолда барвақт прогнозлаш ва республика вилоятлари марказлари буйича “ноукастинг” модели асосида прогнозлаш тизимини синов тариқасида жорий этиш ҳамда 20 нафар синоптик мутахассисни қайта тайёрлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликлари

Таъкидланишича, 37 та корхонада локал оқова сув тозалаш иншоотлари қурилди ва реконструкция қилинди. Бош прокуратура билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Салар”, “Бектемир” ва “Бўзсув” тўйинтириш иншоотларига меъёридан ортиқча ифлослантирилган моддалар чиқарувчи 44 та корхоналарга нисбатан чоралар кўрилди ва 12 та корхона оқова сув тармоғидан узилди.

“Фойдали қазилмаларни қазиб олиш натижасида бузилган 680 гектар ер майдонлари рекультивация қилинди. 797 та автомобиль ювиш шохобчалари ўз-ўзига хизмат кўрсатишга ўтказилиб, 1 150 та шохобчалар оқова сув тиндиргичлар билан жиҳозланди. Натижада ҳосил бўлаётган оқова сувларнинг 60 фоизи тозаланди ва сув ресурслари тежалди”, — дея қайд этишди соҳа ходимлари.

Шу йил якунига қадар 56 та корхонада локал оқова тозалаш иншоотлари қурилади ва мавжудлари реконструкция қилинади.
Янгиликлар лентаси
0