Путин: фақат аёллар иштирокида тараққиёт, фаровонлик ва тотувликка эришиш мумкин

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин принял участие в пленарном заседании Евразийского женского форума
Президент Владимир Путин принял участие в пленарном заседании Евразийского женского форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2024
Oбуна бўлиш
Владимир Путин тўртинчи Евроосиё аёллар форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Фақат аёллар иштирокида тараққиёт, фаровонлик ва тотувликка эришиш мумкин. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин тўртинчи Евроосиё аёллар форумининг ялпи мажлисида маълум қилди.
Россия етакчиси Евроосиё аёллар форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Унинг сўзларига кўра, бу замонавий дунёда уларнинг ролини муҳокама қилиш ва глобал муаммоларни ҳал қилишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш учун сайёрамизнинг барча қитъаларидаги аёллар етакчиларини бирлаштирган энг йирик халқаро платформадир.
Бу йил форумда 126 та давлатдан 1500 нафардан ортиқ киши иштирок этмоқда.

“Албатта, бу замонавий аёлларнинг салоҳияти ва имкониятларини, ҳаётимизнинг деярли барча жабҳаларидаги чинакам улкан бунёдкорлик ролини намойиш этувчи энг нуфузли халқаро майдонлардан биридир. Айниқса, форумингиз бугунги куннинг энг муҳим талабларини акс эттираётганини, барқарор ривожланиш ва умумбашарий хавфсизлик йўлида бирлашиш ғояларини илгари сураётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Бугунги кунда бу ҳар қачонгидан ҳам долзарб ва барча қитъаларда миллионлаб одамлар томонидан талаб қилинади. Ахир, инсоният жуда қийин муаммоларга дуч келмоқда ва уларни фақат бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда биргаликда ҳал қилиш мумкин”, — дея қайд этди Путин.

Евроосиё хотин-қизлар форумига бўлган катта қизиқиш унинг кун тартибида аёлларнинг жамиятдаги ўрни ҳақидаги одатдаги муҳокамадан ташқарига чиққани ҳам сабабдир. Бу ерда аллақачон ўз касбида юксак чўққиларни забт этган етук аёллар йиғилган.
“Сизнинг ижодий, бошқарув, интеллектуал, гуманитар, таълим соҳасидаги тажрибангиз, албатта, сайёрамиздаги миллиардлаб одамлар учун катта аҳамиятга эга. Буларнинг барчаси форумни энг долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун глобал платформага айланишига имкон берди. Форумнинг нуфузи тобора ортиб бормоқда. Сизнинг овозингиз турли мамлакатлар ҳукуматлари томонидан эшитилади ва инобатга олинади. Сизнинг тавсияларингиз йирик халқаро ташкилотлар томонидан инобатга олинади”, — дея қайд этди Россия етакчиси.
У ўз сўзида Россиянинг барча аёлларига жамият фаровонлиги учун қилган меҳнатлари, ажойиб ижодий ғайрати учун миннатдорчилик билдирди.
“Ишончим комилки, форумда иштирок этаётган давлатлар раҳбарлари ҳам менинг ҳис-туйғуларимни баҳам кўришади ва ўз давлатлари аёлларига миннатдорчилик сўзларини айтишлари мумкин. Чунки ҳаёт ишончли тарзда исботлайди: фақат аёллар иштирокида тараққиёт, фаровонлик ва тотувликка эришиш мумкин. Бусиз чинакам фаровон дунё бўлиши мумкин эмас”, — деди у.
Маълум қилинишича, Россияда аёллар тадбиркорлиги жадал ривожланмоқда: биргина ўтган йилнинг ўзида тадбиркор аёллар сони қарийб учдан бирга ошди. Ҳозир Россияда олти миллион аёл ўз бизнесини юритмоқда.
Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони 35 фоизга ошди — Нарбаева
Эслатиб ўтамиз, кеча Санкт-Петербургда IV Евроосиё аёллар форуми (ЕАФ) бошланди. Форум мазуси: “Аёллар ишонч ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори”. Тадбир 18-20 сентябрь кунлари кўплаб мамлакатлардан парламент депутатлари, ижро ҳокимияти органлари, халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар, бизнес, илмий жамоатчилик, жамоат ташкилотлари ва хайрия лойиҳалари вакиллари, халқаро хотин-қизлар ҳаракатининг нуфузли арбобларини бирлаштиради.
Янгиликлар лентаси
0