https://sputniknews.uz/20240919/ayollar-narbaeva-forum-45732218.html
Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони 35 фоизга ошди — Нарбаева
Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони 35 фоизга ошди — Нарбаева
Sputnik Ўзбекистон
IV Евроосиё хотин-қизлар форуми доирасида ташкил этилган ялпи мажлис очилиши маросимида Сенат раиси маъруза қилди. 19.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-19T09:15+0500
2024-09-19T09:15+0500
2024-09-19T10:04+0500
сиёсат
ўзбекистон
санкт-петербург
аёллар
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/13/45731302_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_318d64d69983c2b0afcd06fcb1c31de7.jpg
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони 27 фоиздан 35 фоизга ошди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургдаги IV Евроосиё хотин-қизлар форумида маълум қилди.Нарбаева Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаатлари давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганини таъкидлади. Жумладан, мамлакатда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони ошгани, парламент фаолиятида эса 32 фоизга етгани, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келиши қайд этилди.Танзила Нарбоева миллий қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳам маълум қилди – бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган хотин-қизлар депутатлигига номзодлар сонининг минимал квотаси 40 фоизгача оширилган.У амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси халқаро миқёсда эътироф этилаётганини таъкидлади. 2024 йилда Жаҳон банки ўзининг “Аёллар, бизнес ва қонун” ҳисоботида Ўзбекистонни гендер тенглигига эришишда энг катта ютуқларга эришган бешта (190 та) давлат қаторига киритди.Эслатиб ўтамиз, кеча Санкт-Петербургда IV Евроосиё аёллар форуми (ЕАФ) бошланди. Форум мазуси: “Аёллар ишонч ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори”. Тадбир 18-20 сентябрь кунлари кўплаб мамлакатлардан парламент депутатлари, ижро ҳокимияти органлари, халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар, бизнес, илмий жамоатчилик, жамоат ташкилотлари ва хайрия лойиҳалари вакиллари, халқаро хотин-қизлар ҳаракатининг нуфузли арбобларини бирлаштиради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/13/45731302_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8e4e05c9ae8481fed8dffd9041dfa75e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, санкт-петербург, аёллар, танзила норбоева
сиёсат, ўзбекистон, санкт-петербург, аёллар, танзила норбоева
Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларидаги аёллар сони 35 фоизга ошди — Нарбаева
09:15 19.09.2024 (янгиланди: 10:04 19.09.2024) IV Евроосиё хотин-қизлар форуми доирасида ташкил этилган ялпи мажлис очилиши маросимида Сенат раиси маъруза қилди.
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони 27 фоиздан 35 фоизга ошди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургдаги IV Евроосиё хотин-қизлар форумида
маълум қилди. Нарбаева Ўзбекистонда хотин-қизлар манфаатлари давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганини таъкидлади. Жумладан, мамлакатда сўнгги 7 йил ичида раҳбарлик лавозимларида аёллар сони ошгани, парламент фаолиятида эса 32 фоизга етгани, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келиши қайд этилди.
“Раҳбар лавозимларда ишлаётганлар 35 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилда улар атиги 27 фоизни ташкил этган. Парламент аъзолари 32 фоиздан ортиқни ташкил этади, бу Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тавсияларига мос келади”, — деди Нарбаева.
Танзила Нарбоева миллий қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳам маълум қилди – бу йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган хотин-қизлар депутатлигига номзодлар сонининг минимал квотаси 40 фоизгача оширилган.
У амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси халқаро миқёсда эътироф этилаётганини таъкидлади. 2024 йилда Жаҳон банки ўзининг “Аёллар, бизнес ва қонун” ҳисоботида Ўзбекистонни гендер тенглигига эришишда энг катта ютуқларга эришган бешта (190 та) давлат қаторига киритди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Санкт-Петербургда IV Евроосиё аёллар форуми (ЕАФ) бошланди. Форум мазуси: “Аёллар ишонч ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори”. Тадбир 18-20 сентябрь кунлари кўплаб мамлакатлардан парламент депутатлари, ижро ҳокимияти органлари, халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар, бизнес, илмий жамоатчилик, жамоат ташкилотлари ва хайрия лойиҳалари вакиллари, халқаро хотин-қизлар ҳаракатининг нуфузли
арбобларини бирлаштиради.