Санкт-Петербургда IV Евроосиё аёллар форуми бўлиб ўтмоқда

© РИА Новости / Алексей ДаничевСиний мост и Исаакиевский собор
Синий мост и Исаакиевский собор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2024
Oбуна бўлиш
Форум доирасида кенг кўламли долзарб масалаларни қамраб олувчи 100 дан ортиқ тадбирлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Санкт-Петербургда IV Евроосиё аёллар форуми (ЕАФ) бошланди, деб хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Форум мазуси: “Аёллар ишонч ва глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори”.
Тадбир 18-20 сентябрь кунлари кўплаб мамлакатлардан парламент депутатлари, ижро ҳокимияти органлари, халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар, бизнес, илмий жамоатчилик, жамоат ташкилотлари ва хайрия лойиҳалари вакиллари, халқаро хотин-қизлар ҳаракатининг нуфузли арбобларини бирлаштиради.

“Евроосиё аёллар форуми бирлаштирувчи платформа бўлиб, унда иштирокчилар тенг шериклик, дўстлик ва ўзаро англашув тамойиллари асосида қизиқарли лойиҳаларни режалаштиради ва таклифлар ишлаб чиқади. Бу, айниқса, адолатли кўп қутбли дунё тартиби шаклланаётган бугунги кунда жуда муҳим”, — деди Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко.

Форумнинг бизнес дастури аёлларнинг сайёрада содир бўлаётган глобал жараёнлардаги иштирокига бағишланган бешта тематик платформани ўз ичига олади:
Аёллар тинчлик ва ишонч учун янги кун тартибини шакллантиришда;
Аёллар янги иқтисодий воқеликда: технология ва инновациялар;
Аёллар соғлом жамият ва ижтимоий фаровонлик тарафдори;
Аёллар тоза сайёра ва озиқ-овқат хавфсизлиги тарафдори;
Аёллар анъаналар ва маданий хилма-хилликни сақлаш тарафдори.
Форум доирасида биринчи марта БРИКС аёллар форуми, БРИКСга аъзо давлатлар аёллар ишлари бўйича вазирлар йиғилиши ва БРИКС аёллар бизнес алянси йиғилиши бўлиб ўтади. Экологик аёллар лойиҳалари халқаро танлови бошланади, БРИКС мамлакатларида “Лидер-аёл” таълим дастури тақдимоти бўлиб ўтади. Бу янгиликларнинг барчаси Россиянинг БРИКСга раислиги билан боғлиқ.
Дастурнинг муҳим қисмини халқаро ташкилотлар ва ассоциациялар иштирокидаги тадбирлар ташкил этади. Масалан, “Тинчлик ва ишонч учун янги кун тартибини шакллантиришда аёлларнинг миссияси” парламентлараро мулоқоти, шунингдек, “Аёллар йигирмалиги” (W20) “Глобал бўлиш: аёллар ташкилотлари ва кўп томонлама институтлар” очиқ йиғилиши.
Шунингдек, форум доирасида мавзули ва стратегик сессиялар, муҳокамалар ва мулоқотлар, бизнес нонушта ва тақдимотлар, маърузалар ва давра суҳбатлари – кенг кўламли долзарб масалаларни қамраб олувчи 100 тадан ортиқ тадбир ўтказилади.
Форум ташкилотчилари - Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши ва МДҲга аъзо давлатларнинг Парламентлараро ассамблеяси. Форум оператори — Росcонгресс фонди.
Янгиликлар лентаси
0