Россия маданият вазири МДҲнинг катта ёшлар бирлашган хорини яратишни таклиф қилди

© Министр культуры Российской ФедерацииXXXIX заседание Совета по культурному сотрудничеству СНГ
XXXIX заседание Совета по культурному сотрудничеству СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2024
Oбуна бўлиш
Қўшма хориннинг биринчи концертини 2025 йилда ўтказиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия Федерацияси маданият вазири Ольга Любимова МДҲ Маданий ҳамкорлик кенгашининг XXXIX мажлисида МДҲ давлатларининг катта ёшлар бирлашган хорини яратишни таклиф қилди.
Санкт-Петербургда МДҲга аъзо давлатлар Маданий ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги XXXIX мажлиси бўлиб ўтди. Кенгаш мажлисида давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

“МДҲга аъзо давлатларнинг Катта ёшлар қўшма хорини яратиш ва унинг биринчи концертини 2025 йил 9 майда, Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги куни Москвада ўтказишни таклиф қилдим”, — деб ёзади Ольга Любимова ўзининг Telegram-каналида.

Унинг сўзларига кўра, МДҲнинг маданият соҳасидаги алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб, Ҳамдўстлик мамлакатлари аҳолисига қўшма лойиҳалар: кўргазмалар, концертлар, фестиваллар, гастролларни яратиш имкониятини бермоқда.
“МДҲ иштирокчилари ўртасидаги гуманитар ҳамкорликнинг абадий асоси бўлиб қоладиган ўта муҳим жиҳат умумий тарихий хотирадир. Ва биринчи навбатда, бу хотира Улуғ Ватан уруши воқеалари билан боғлиқ. Келгуси 2025 йилда ҳамдўстлик мамлакатлари маданий тадбирларининг лейтмотивига айланган халқларимизнинг Буюк Ғалабасининг 80 йиллиги мавзуси ҳам шу”, — дея қайд этди у.
Унинг қайд этишича, Россия маданият ва санъат университетларида МДҲ давлатларидан икки мингдан ортиқ иқтидорли ёшлар таҳсил олмоқда.
МДҲга аъзо давлатлар Маданий ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2025 йилнинг иккинчи ярмида Тожикистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Озодбек Назарбеков в 12-й конференции министров культуры исламского мира  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2024
Бу йил МДҲнинг маданий пойтахтига айланган Самарқанд учун муҳим йил бўлди — Назарбеков
Янгиликлар лентаси
0