Бу йил МДҲнинг маданий пойтахтига айланган Самарқанд учун муҳим йил бўлди — Назарбеков

© Пресс-служба Министерства культуры УзбекистанаОзодбек Назарбеков в 12-й конференции министров культуры исламского мира
Озодбек Назарбеков в 12-й конференции министров культуры исламского мира  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2024
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда Х халқаро маданий форум доирасида МДҲга аъзо давлатлар Маданий ҳамкорлик кенгашининг ўттиз тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Бу йил Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланган Самарқанд шаҳри учун муҳим йил бўлди. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Санкт-Петербургда Х халқаро маданий форум доирасида МДҲга аъзо давлатлар Маданий ҳамкорлик кенгашининг ўттиз тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков 2024 йилда “Ҳамдўстлик Маданият пойтахти” давлатлараро дастурини Самарқандда амалга оширилишининг бориши ва кейинги йилларда дастурни амалга оширишда режалаштирилган ишлар ҳақида нутқ сўзлади.
Унинг сўзларига кўра, бу йил Ўзбекистон, айниқса, Ҳамдўстликнинг маданий пойтахтига айланган Самарқанд шаҳри учун муҳим йил бўлди.
Ҳамдўстлик маданияти пойтахтлари дастури маданий мерос бойлигини намойиш этиш ва Ҳамдўстлик давлатлари ўртасида маданий алмашинувни ривожлантиришга қаратилган ноёб ташаббусдир.
"Самарқанд МДҲ давлатларидан кўплаб меҳмонлар ва иштирокчиларни қабул қилган маданий алмашинув марказига айланди. Фестиваль ҳамда турли тадбирларни ўз ичига олган кўргазма ва концерт дастурлари, Ўзбекистон ва МДҲга аъзо давлатлар вакилларининг маҳорат дарслари ўтказилган мазкур тадбир бизга минтақамизнинг ўзига хос анъаналари, санъатини намойиш этиш имконини берди, шунингдек, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди", деди Озодбек Назарбеков.
Қайд этилишича, бугун самарқандлик усталарнинг истеъдодли асарлари Нью-Йорк, Париж, Берлин, Лондон, Санкт-Петербург ва МДҲнинг бошқа шаҳарларидаги музейлар залларини безаб турибди.
Маданий ҳамкорлик кенгашининг ўттиз тўққизинчи мажлиси кун тартибига кўра, Россия маданият вазири Ольга Любимова, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Қирғизистон маданият вазири Алтинбек Мақсутов, Тожикистон маданият вазири Матлубахон Сатториёнлар нутқ сўзлашди.
Янгиликлар лентаси
0