Ўзбекистон театри жамоаси Россияда мукофотланди

© Государственный театр юного зрителя УзбекистанаТеатр Узбекистана получил награду в России
Театр Узбекистана получил награду в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2024
Oбуна бўлиш
Б.Басангов номидаги миллий драматик театр директори Галина Шураева ўзбек театри жамоасини махсус диплом ва статуэтка билан тақдирлади.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри жамоаси Россиянинг Элиста шаҳрида ўтказилаётган “Кееда” IV халқаро болалар театрлари фестивалида мукофотланди. Бу ҳақда театр матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълум қилди.
13 сентябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Искандарова томонидан саҳналаштирилган “Муха-Сокотуха” мюзикл спектакли намойиш этилди.
Б.Басангов номидаги миллий драматик театр директори Галина Шураева ўзбек театри жамоасини махсус диплом ва статуэтка билан тақдирлади.
Қалмиқ Республикаси Маданият вазирлиги санъат бўлими бошлиғи Наталья Гаданова ижодий жамоага миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Россия Федерацияси Театр арбоблари уюшмаси ҳудудий бўлим бошлиғи Сергей Бурлаченко ҳам жамоага фестивалдаги иштирок учун миннатдорлик билдирди.
Россиянинг Элиста шаҳрида 10-15 сентябрь кунлари “Кееда” халқаро театр фестивали бўлиб ўтмоқда.
В Калмыкии пройдет фестиваль спектаклей для детей Кееда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2024
Ўзбекистон Россияда ўтадиган “Кееда” халқаро театр фестивалида иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0