https://sputniknews.uz/20240913/milliy-elektr-tarmoqlari-rossetining-dasturiy-platformasi-bilan-tanishdi-45651000.html
Миллий электр тармоқлари "Россети"нинг дастурий платформаси билан танишди
Миллий электр тармоқлари "Россети"нинг дастурий платформаси билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Россия компанияси билан дастурий таъминот соҳасида ҳамкорлик имкониятлари ўрганиб чиқилди. 13.09.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-09-13T14:47+0500
2024-09-13T14:47+0500
2024-09-13T15:03+0500
россия
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
ҳамкорлик
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0c/15988389_0:0:3135:1764_1920x0_80_0_0_822c973aa08625585a4fb68fcf3fba60.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Россиянинг “Россети Групп” компанияси томонидан ишлаб чиқилган РС-20 технологик бошқарув платформаси имкониятларини ўрганмоқда. Ушбу дастурий таъминот тўплами бугунги кунда Россия Федерацияси ва Беларус Республикасида қўлланилмоқда. Тақдимот Россия делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.Тақдимот доирасида РС-20 ни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ талабларига мослаштириш имкониятлари муҳокама қилинди. Платформани ишлаб чиқувчи Россети АСТУ компаниясининг ваколатлари мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда келгусида амалга ошириш учун стандартлар, қоидалар ва йўл хариталарини яратишни ўз ичига олади.РС-20 лойиҳаси Россия Федерацияси ҳукумати томонидан яратилган, "Россети" АЖ бош директори Андрей Рюмин бошчилигидаги "Электр энергетикаси" саноат ваколатлари маркази доирасидаги асосий лойиҳадир. Бундан ташқари, платформани амалга ошириш бўйича Беларуснинг Брестэнерго, Гомелэнерго, Гродноэнерго ва Минскэнерго компаниялари билан шартномалар имзоланган.“Россети Групп” делегациясининг Тошкентга ташрифи Андрей Рюмин ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбари Дадажон Исақуловнинг 2024 йил июнь ойида бўлиб ўтган ишчи учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида бўлиб ўтди.
https://sputniknews.uz/20240910/uzbekistan-kam-quvvat-aes-45578985.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0c/15988389_351:0:2845:1870_1920x0_80_0_0_969f4391cbb0e5f65d77faff8781b217.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, ҳамкорлик, электр энергияси
россия, ўзбекистон, ўзбекистон - россия, ҳамкорлик, электр энергияси
Миллий электр тармоқлари "Россети"нинг дастурий платформаси билан танишди
14:47 13.09.2024 (янгиланди: 15:03 13.09.2024) Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Россия компанияси билан дастурий таъминот соҳасида ҳамкорлик имкониятлари ўрганиб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Россиянинг “Россети Групп” компанияси томонидан ишлаб чиқилган РС-20 технологик бошқарув платформаси имкониятларини ўрганмоқда.
Ушбу дастурий таъминот тўплами бугунги кунда Россия Федерацияси ва Беларус Республикасида қўлланилмоқда. Тақдимот Россия делегациясининг Тошкентга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
РС-20 - интеграция платформаси бўлиб, у маълумотларни тақсимлаш, муаммоларини бартараф этиш ва энергия комплексининг ягона модели асосида маълумотлар алмашинувини бирлаштириш имконини беради. Шу билан бирга, технологик жараёнлар ҳам, бизнес жараёнлари ҳам автоматлаштирилган.
Тақдимот доирасида РС-20 ни “Ўзбекистон МЭТ” АЖ талабларига мослаштириш имкониятлари муҳокама қилинди. Платформани ишлаб чиқувчи Россети АСТУ компаниясининг ваколатлари мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда келгусида амалга ошириш учун стандартлар, қоидалар ва йўл хариталарини яратишни ўз ичига олади.
РС-20 лойиҳаси Россия Федерацияси ҳукумати томонидан яратилган, "Россети" АЖ бош директори Андрей Рюмин бошчилигидаги "Электр энергетикаси" саноат ваколатлари маркази доирасидаги асосий лойиҳадир. Бундан ташқари, платформани амалга ошириш бўйича Беларуснинг Брестэнерго, Гомелэнерго, Гродноэнерго ва Минскэнерго компаниялари билан шартномалар имзоланган.
“Россети Групп” делегациясининг Тошкентга ташрифи Андрей Рюмин ва “Ўзбекистон МЭТ” АЖ раҳбари Дадажон Исақуловнинг 2024 йил июнь ойида бўлиб ўтган ишчи учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида бўлиб ўтди.