Шавкат Мирзиёев Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2024
Oбуна бўлиш
Михаил Мишустин Шавкат Мирзиёевга Владимир Путиннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Учрашув аввалида Михаил Мишустин давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с Председателем Правительства России Михаилом Мишустиным. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2024
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Россия президентининг жорий йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида қабул қилинган қарор ва келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Россия Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси қандай ўтди?
"Шу маънода, Қўшма комиссиянинг кеча ўтказилган навбатдаги йиғилишининг самарали натижалари юқори баҳоланди. Товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва иқтисодиётнинг бошқа устувор соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда жадаллаштириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш зарурлиги таъкидланди", — дейилади хабарда.
Давлат раҳбари ҳудудлар даражасида амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш, миграция соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканини қайд этди.
Энергетика ва кўмир қазиб олиш: Ўзбекистон ва Россия янги лойиҳалар устида иш бошлайди
Янгиликлар лентаси
0