Ёшларимиз ва меҳнат мигрантлари “онлайн манқуртлаштириш” қурбонига айланмоқда — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаСистема сокращения бедности и социальной защиты будет усовершенствована
Система сокращения бедности и социальной защиты будет усовершенствована - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.
TOШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Эртага Ўзбекистонда “Шарқ – Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида маълум қилинди.
Тошкентда 4−5 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг 10-халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2-конференцияси бўлиб ўтади.
“Ушбу муҳим халқаро форумнинг ШҲТ ва МДҲ каби нуфузли минтақавий тузилмалар билан биргаликда ташкил этилиши бепоён минтақамизда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида якдиллик ва ўзаро амалий ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган интилишни яна бир бор тасдиқлайди. Бугунги анжуман тўпланган тажриба ва билимлар билан алмашиш, хавфсизликка нисбатан замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш учун зарур мулоқот майдони эканини алоҳида таъкидламоқчиман”, — дейилади мурожаат матнида.
Конференция кун тартибига киритилган масалалар:
энг муваффақиятли миллий тажрибаларни ўрганиш;
терроризмга қарши курашда ҳамкорлик ҳамда фан ва таълим соҳасида алмашинувнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш;
экстремизм ва радикализм ғояларининг тарқалишига имкон бермаслик бўйича амалий воситаларни шакллантириш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш борасидаги вазифалар.
“Аминманки, эртага мамлакатимизда илк бор ўтказиладиган “Шарқ – Аксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машғулотлари ҳам хавфсизликка нисбатан умумий таҳдидларга қарши курашишда ўзаро амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва махсус кучлар бўлинмаларининг салоҳиятини оширишга хизмат қилади”, — дея қайд этди президент.
Қайд этилишича, геосиёсий кескинлик ва низоларнинг кучайиши, етакчи давлатлар ўртасида ўзаро ишонч тақчиллиги, глобал хавфсизлик институтлари ролининг пасайиши терроризм ва экстремизм таҳдидларига қарши курашишда очиқ ҳамда самарали халқаро ҳамкорликнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, кибермаконда хавф-хатар ва таҳдидлар кучайиб бормоқда. Бунда ноқонуний фаолият, ёллаш ва радикал ғояларни тарғиб этиш бўйича фаол ишлар миллий чегаралар ва қонунчилик нормаларини тан олмайдиган интернет тармоқлари ҳамда каналлари воситасида тобора кўп амалга оширилмоқда.
“Бунинг оқибатида бугунги кунда аҳолининг нисбатан заиф қатламлари вакиллари, жумладан, бизнинг ёшларимиз ва меҳнат мигрантлари “онлайн манқуртлаштириш” қурбонига айланмоқда, турли ноқонуний гуруҳларга жалб этилмоқда ва жиноят содир этмоқда. Шу боис қонунчилик базасини янада такомиллаштириш ҳамда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ва МДҲ Аксилтеррор маркази фаолияти доирасида бундай хавф-хатар ва таҳдидларни бартараф этиш ва уларга тезкорлик билан жавоб қайтариш бўйича халқаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган қўшма амалий чора-тадбирларни ўтказиш энг муҳим вазифалар ҳисобланади”, — дея қайд этилган мурожаатда.
Айтилишича, мамлакатнинг Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича миллий стратегияси кенг қамровли, инклюзив ва тизимли ёндашувга асосланган. У профилактик ва превентив чораларни қўллаш ҳамда вақтида амалий жавоб қайтаришни ўзида мужассам этади.
ШҲТ МАТТ терроризм ва экстремизмга қарши курашда ўз самарасини кўрсатди – Мирзиёев
Мурожаатда, “биз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, қонун устуворлиги тамойилига сўзсиз риоя этишни терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асоси деб ҳисоблаймиз”, дея қайд этилган.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича миллий стратегия изчил амалга оширилмоқда, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, “қайноқ нуқталар”дан қайтариб олиб келинган шахсларни тинч ҳаётга мослаштириш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилмоқда”, — деди президент.
Мурожаатнинг якунида минтақада мустаҳкам тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида яқин ҳамкорлик ва мамлакатлар махсус хизматлари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш келгусида ҳам давлатлараро ҳамкорликнинг устувор йўналиши бўлиб қолиши таъкидланган.
Маълумот учун, шу йилда БМТнинг Аксилтеррор бошқармаси билан ҳамкорликда Реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича минтақавий экспертлар кенгаши ташкил этилди, тўлиқ миқёсдаги шерикликнинг янги “йўл харитаси” қабул қилинди.
Хавфсизлик, терроризм ва энергетика: ШҲТ саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди?
Учения ОДКБ Нерушимое братство - 2015 в Армении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2024
Ўзбекистон КХШТ машғулотларида кузатувчи сифатида иштирок этади
Янгиликлар лентаси
0