Хавфсизлик, терроризм ва энергетика: ШҲТ саммитида қандай ҳужжатлар имзоланди?

© Sputnik / Болат ШайхиновФлаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2024
Oбуна бўлиш
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити якунлари бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди.
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат раҳбарлари Остонадаги Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича Остона декларациясини имзолашди.
Йиғилишда Беларусь Республикасини ШҲТ аъзолигига қабул қилиш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тартибини якунлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити якунлари бўйича 20 тадан ортиқ ҳужжат имзоланди.
ШҲТ давлатлари келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади. Декларацияга кўра, ШҲТ давлатлари мамлакатлар ўртасидаги келишмовчилик ва тортишувларни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори.
Шунингдек, ШҲТ давлатлари энергетика хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди ва барчанинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувозанатли энергия алмашинуви муҳим деб ҳисобланади.
Қолаверса, ШҲТ мамлакатлари халқаро муносабатларнинг янги турини – ўзаро ҳурмат, адолат, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик руҳида барпо этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Имзоланган ҳужжатлар:
1.
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Остона декларацияси;
2.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг дунё бирлиги, адолатли тинчлик, тотувлик ва тараққиёт учун ташаббусини маъқуллаш тўғрисидаги қарор;
3.
ШҲТни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси лойиҳаси тўғрисидаги қарор;
4.
ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг ШҲТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлари тўғрисидаги қарори;
5.
ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
6.
ШҲТнинг 2024-2029 йилларга мўлжалланган гиёҳвандликка қарши кураш стратегиясини ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
7.
ШҲТга аъзо давлатларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
8.
ШҲТ инвесторлари ассоциацияси тўғрисидаги қарор;
9.
ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва экотуризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
10.
Хитойнинг Циндао шаҳрини 2024-2025 йилларда ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисидаги қарор;
11.
ШҲТга аъзо давлатлар ва ШҲТ мулоқот бўйича ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
12.
ШҲТ лойиҳа фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари тўғрисидаги қарор;
13.
ШҲТ котибиятлари ва Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш маркази ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисида қарор;
14.
ШҲТга аъзо давлатларнинг халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлиги режаси тўғрисидаги қарор;
15.
ШҲТ Бош котиби тўғрисидаги қарор;
16.
ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори тўғрисидаги қарор;
17.
ШҲТ Бош котибининг ШҲТнинг ўтган йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи бўйича қарор;
18.
ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси Кенгашининг 2023 йилда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмасининг амал қилиш муддати тўғрисидаги ҳисоботи тўғрисидаги қарори;
19.
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг яхши қўшничилик, ишонч ва шериклик тамойиллари тўғрисидаги баёноти;
20.
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг ичимлик суви ва канализация хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги баёноти;
21.
ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг чиқиндиларни самарали бошқариш тўғрисидаги баёноти;
22.
ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
23.
ШҲТнинг 2030 йилгача бўлган даврда иқтисодий ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор.
Маълумот учун, 3-4 июль кунлари Остонада ШҲТ саммити бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Хитой, Мўғулистон, БАА, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммитда ШҲТ бош котиби Чжан Мин ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам иштирок этмоқда. Тадбир “Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш” шиори остида ўтказилмоқда.
Белорусский флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2024
Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланди
Янгиликлар лентаси
0