Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланди

© Sputnik / Виктор ТолочкоБелорусский флаг
Белорусский флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2024
Oбуна бўлиш
Беларусь ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Остонада бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Беларусь ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлди.
Йиғилишда Беларусь Республикасини ШҲТ аъзолигига қабул қилиш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тартибини якунлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Тегишли ҳужжатлар бугун Остонадаги саммитда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан имзоланди.
Қозоғистон президенти маълум қилишича, Беларусь қисқа вақт ичида ШҲТда тўлиқ иштирок этиш учун барча тартиб-қоидаларни якунлаган.
Шундай қилиб у ташкилотнинг ўнинчи аъзо давлатига айланди.
ШҲТга 2001 йилда олтита давлат – Қозоғистон, Хитой, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон томонидан асос солинган. Кейинчалик иттифоққа Эрон, Ҳиндистон, Покистон, Беларусь қўшилди. Кузатувчи давлатлар: Афғонистон ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка.
Янгиликлар лентаси
0